Россиянинг узоқ шарқида жойлашган Камчаткадаги вулқон сўнгги 500 йил ичида илк бор отилиб, осмон сари олти километр баландликка кул булутларини отди. Мутахассисларнинг фикрича, бу ҳодиса ўтган ҳафтадаги кучли зилзила билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Камчатка яриморолидаги ушбу вулқон тунда фаоллашган. Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, отилиш аҳолига хавф туғдирмаган.
Мутахассислар бу ҳодисаларни ўтган ҳафта юз берган 8,8 магнитудали зилзила билан боғламоқда. Мазкур зилзила минтақада энг кучлиларидан бири бўлиб, миллионлаб одамлар эвакуация қилинган ва сунами огоҳлантиришлари ҳаттоки Франция Полинезияси ҳамда Чилига қадар етган эди.
Сўнгги марта бу вулқоннинг отилиши 15-асрда қайд этилган.
Камчатка яримороли Тинч океани “Олов ҳалқаси” деб аталувчи сейсмик фаол ҳудудда жойлашган бўлиб, бу ерда кўплаб вулқонлар ва зилзилалар содир бўлиши табиий ҳолат ҳисобланади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар