date

Сиднейда Ғазо учун юриш: Юз минглаб одамлар намойишга чиқди

Сиднейда Ғазо учун юриш: Юз минглаб одамлар намойишга чиқди
Австралиянинг Сидней шаҳрида минглаб одамлар якшанба куни Ғазодаги гуманитар инқирозга эътибор қаратиш мақсадида Сидней бандаргоҳи кўприги бўйлаб ўтказилган “Инсоният учун юриш” намойишида иштирок этди.

Намойиш Австралия Олий суди томонидан фақат бир кун олдин рухсат этилган бўлиб, бу кўплар томонидан “тарихий қарор” деб баҳоланди. Полициянинг дастлабки хавфсизликка оид эътирозларига қарамай, суд намойиш ҳуқуқини тан олди ва кўприкни транспорт ҳаракатига ёпишга рухсат берди.

Намойишда сиёсатчилар ва таниқли шахслар, жумладан WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанге, федерал депутат Эд Ҳусик ва собиқ Янги Жанубий Велс штати бош вазири Боб Cарр ҳам қатнашди. Кўпчилик “Ғазони сақланг” ва “Энди сулҳ керак” каби ёзувлар кўтариб чиққан.

Намойишни ташкил қилган "Palestine Action Group" ташкилоти бу юришни Ғазодаги "фожиали ҳолатга" жавоб сифатида ўтказганини билдирди. Гуруҳ рухсат олиш учун ариза берган бўлса-да, полиция дастлаб уни рад этган. Аммо Олий суд қарори билан намойиш қонуний деб топилди.

Австралияда Фаластин давлатини тан олиш борасида босим кучаймоқда. Бунга Франция, Канада ва Буюк Британиянинг яқинлашиб келаётган БМТ Бош Ассамблеясида Фаластинни шартли тан олиш режалари туртки бўлмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сиднейда Ғазо учун юриш: Юз минглаб одамлар намойишга чиқди