Фото: AFP
Хитой ядро заряди ташувчи гипертовушли ракетани синовдан ўтказди. Financial Times нашрининг манбаларга таяниб хабар беришича, синовлар август ойида ўтказилган.
Маълумотларга кўра, ракета Ер шарини паст орбита бўйлаб айланиб чиққан, сўнгра белгиланган нишонга тегиш учун пастлаган.
Бироқ манбаларнинг хабар беришича, ракета мўлжалдан бир неча километрга адашиб, нишонга тегмаган. Бироқ шунга қарамай, синовлар Хитойнинг гипертовушли қуролни ишлаб чиқишда ҳайратланарли ютуқларга эришганини намойиш қилган ва АҚШ разведкасини “доғда қолдирган”.
“Биз улар буни қандай амалга оширганлари ҳақида умуман тушунчага эга эмасмиз”, деб айтган нашр суҳбатдошларидан бири. Манбаларнинг таъкидлашича, назарий жиҳатдан ракета Жанубий қутб устидан учиб ўта олади. Бу эса АҚШ ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари учун муаммо бўлиши мумкин, чунки улар Шимолий қутб йўналишида мужассамлаштирилган.
Пентагон синовларга изоҳ беришдан бош тортган, бироқ Хитойнинг бу йўналишдаги фаоллашувидан хавотир билдирган. Жумладан, АҚШ мудофаа вазирлиги вакили Жон Кирби Хитойнинг ҳарбий имкониятлари “минтақада ва унинг ташқарисида кескинликнинг ошишига туртки бўлишини” айтган.
Ўз навбатида, Хитойнинг АҚШдаги элчиси Лю Пэнъюй Хитойнинг ҳарбий сиёсати мудофаа характерига эга эканини айтган. Унинг таъкидлашича, Пекинда “АҚШдаги каби глобал миқёсда ҳарбий амалиётлар ўтказиш режаси йўқ”. Хитой вакилининг айтишича, АҚШ ўзининг гипертовушли қурол ишлаб чиқишини оқлаш мақсадида охирги йилларда “Хитой хавфи” ҳақидаги уйдирмани ўйлаб топган.
Аввалроқ Хитой қитъалараро баллистик ракеталар учун 100 дан кўпроқ шахта қуришни бошлагани маълум қилинганди. Таъкидланишича, бу йўналишдаги ишлар Ганьсу провинциясидаги чўл ҳудудида олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин