Қозоғистонда алкогол савдосига янги чекловлар...

1 дақиқа ўқиш565
Қозоғистонда алкогол савдосига янги чекловлар...

Қозоғистон ҳукумати мамлакатда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш мақсадида спиртли ичимликлар савдосига нисбатан янги чекловлар жорий этишни режалаштирмоқда, деб хабар берди Kazinform.kz.

Ички ишлар вазири Ержан Саденовнинг таъкидича, янгиланган қонун лойиҳасига кўра, алкогол маҳсулотлари фақат махсус лицензияга эга дўконларда сотилиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, онлайн тарзда спиртли ичимликлар савдоси бутунлай тақиқланиши кутилмоқда.

Вазирлик, шунингдек, савдо нуқталари сонини қисқартириш ва лицензия талабларини кучайтириш орқали назоратни мустаҳкамлашни таклиф қилмоқда. Мақсад — ички бозорда алкогол тарқалишини чеклаш ва унинг салбий ижтимоий оқибатларини камайтириш.

Саденов парламентдаги муҳокама пайтида таъкидлашича, кўнгилочар жойларда маст ҳолатда жиноят содир этиш ҳолатлари кескин кўпайган. “Фақат ўтган йили шундай жойларда 1400 дан ортиқ ҳуқуқбузарлик, жумладан, учта қотиллик аниқланган. Бу — жиддий хавф,” деди вазир.

Унинг фикрича, спиртли ичимликлар савдосини вақт жиҳатидан чеклаш, жамоат хавфсизлиги ва фуқаролар соғлиғини сақлаш учун муҳим қадам бўлади.

Шу билан бирга, вазир мамлакатда соғломлаштириш ва реабилитация марказлари етишмаётганини қайд этди. Ҳозирги кунда бор-йўғи 38 та марказ фаолият юритмоқда, уларда 700 га яқин ўрин мавжуд холос. Муаммоларни ҳал этиш учун яна 14 та янги муассаса ташкил этиш режалаштирилган.

Маълумот учун, Қозоғистонда алкогол савдосига оид чекловлар сўнгги йилларда босқичма-босқич кучайтирилмоқда. 2014 йилдан буён кучли спиртли ичимликларни соат 21:00 дан 12:00 гача, енгилларини эса 23:00 дан 8:00 гача сотиш тақиқланган.

Янги қонун қабул қилинса, мамлакатда спиртли ичимликлар муомаласи янада қатъий назоратга олиниб, соғлом турмуш маданиятини шакллантиришга йўналтирилган янги давр бошланиши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?