Ғазода сулҳ ўрнатилгач, Ҳамас ўз назоратини тиклашга киришди. Гуруҳ ўзига қарши чиққан қуролли кучларга қарши операция ўтказди. Маълумотларга кўра, 32 киши ўлдирилган, олти нафар Ҳамас аъзоси ҳалок бўлган.
Урушдан кейин кучсизланган Ҳамас жума куни бошланган сулҳдан сўнг яна кўчаларга чиқди. Душанба куни гуруҳ гаровда бўлган сўнгги асирларни озод қилди. Бу пайтда АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳамаснинг қуролсизланишини талаб қилаётганини билдирди.
Трампнинг сўзларига кўра, Ғазо вақтинча халқаро назорат остида бошқарилади. Ҳамас эса тартиб ва хавфсизликни ўзи таъминлашини айтмоқда.
Шу билан бирга, Ҳамас айрим оилаларга мансуб қуролли гуруҳлар билан тўқнашмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрича, бу ҳаракатлар орқали гуруҳ ўз таъсирини сақлаб қолишга уринмоқда.