date

Имтиёзли пенсия учун янги тартиб белгиланди

Имтиёзли пенсия учун янги тартиб белгиланди

Ҳукуматнинг 2025-йил 10-октабрдаги 637-сонли қарорига биноан, зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларида ишлаганлар учун имтиёзли пенсияга чиқиш тартиби белгиловчи низом тасдиқланди.

Янги тартибга кўра, ишчилар, касблар ва лавозимлар рўйхатига ўзгартиш киритиш таклифлари иш берувчи ва касаба уюшмасига икки нусхада топширилади. Сўнгра, махсус Комиссия қуйидагиларни текширади:

  • иш жойи ва технологик жараёнлар лойиҳага мувофиқлиги;
  • ускуналар созлиги ва хавфсизлик қоидаларига амал қилиниши;
  • шахсий ҳимоя воситалари мавжудлиги ва ҳолати.

Агар меҳнат шароитларида бузилишлар аниқланса, улар аттестация олдидан бартараф этилиши шарт.

Бу низом зарарли шароитда ишловчилар манфаатини ҳимоя қилиш ва пенсияга эрта чиқиш имкониятларини аниқ белгилашга қаратилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Имтиёзли пенсия учун янги тартиб белгиланди