Фото: Reuters
Россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг Instagram’даги саҳифасида сиёсатчи ўзининг «Росфинмониторинг» томонидан террорчи ва экстремистлар рўйхатига киритилганини изоҳлаган пост пайдо бўлди.
«Янгилик ҳақида хабар беришди: энди мен бутунлай террорчиман. Яъни кечаги кундан бошлаб расман террорчилар рўйхатига киритилдим. Умуман ҳайрон қолмадим. Нима учунлигини биласизми? Чунки кеча ва ундан олдинги кунлари губернатор Қодировнинг қўл остидагилар Нижний Новгородда федерал судьянинг хотинини қорда ялангаёқ судраб, ўғирлаб кетганини ўқиб, ҳайрон қолгандим…
Ва буларнинг барчасини «жин урсин, бунақаси бўлиши мумкин эмас», дея ўқидим. Шу жумладан, мен судьяга ‘сиз жиноят ҳуқуқини бутунлай буздингиз’, деганим учун айни вақтда менга нисбатан жиноят иши судга оширилмоқда. Шунчаки гапирганман, ҳеч кимни ўғирламадим, қорда судрамадим. Лекин — жиноят иши», — дейилади постда.
Навальнийнинг қўшимча қилишича, Россиядаги мавжуд ҳокимият тизимида фақат «террорчилар» бўлиши мумкин. «Ҳайрон қоладиган нарса йўқ», — дейди у.
25 январь куни россиялик мухолифатчи Алексей Навальний террорчилар ва экстремистлар реестрига киритилган эди. Навальний билан бирга, унинг шериклари — Любов Собол, Георгий Албуров, Вячеслав Гимади, Руслан Шаведдинов ва Лилия Чанишева ҳам реестрдан жой олган. Таъкидланишича, реестрга киритилган шахсларнинг банклардаги ҳисоб рақамлари «музлатилади».
Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Янгулбоевлар оиласини «террорчиларнинг шериклари» деб атаган ва уларни ҳибсга олишни, «қаршилик кўрсаца, йўқ қилишни» талаб қилганди.
Судьянинг ўғли Абубакир Янгулбоев «Дожд» телеканали эфирида Қодировнинг сўзларига фикр билдирар экан, Россия президентига Чеченистон раҳбариятини алмаштириш таклифи билан мурожаат қилди.
20 январь куни Сайди Янгулбоев ва Зарема Мусаеванинг Нижний Новгороддаги хонадонига ўзларини Чеченистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларимиз деб таништирган ниқобли қуролланган шахслар бостириб кирган. Улар оилани Чеченистонга қарши фирибгарлик иши бўйича гувоҳ сифатида келтириш қарорини кўрсатган, шундан сўнг Мусаевани куч билан олиб кетган. Янгулбоевнинг ўзи судьялик гувоҳномасини кўрсатгани учун олиб кетилмаган.
Судьянинг яна бир ўғли Ибрагим Янгулбоевнинг айтишича, уларнинг оиласи Чеченистон ҳукуматини очиқ танқид қилган матбуот маъмури бўлгани учун таъқиб қилинмоқда. Унинг сўзларига кўра, 2015 йилда уни отаси ва акаси билан бирга ўғирлаб кетишган ва Қодировнинг қароргоҳига олиб боришган. У ерда оила жумладан, Чеченистон раҳбарининг шахсан ўзи томонидан калтакланиб, қийноққа солинган,
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль Зарема Мусаеванинг ўғирланиши ҳақидаги воқеани «фантастик воқеа» деб ҳисоблаб, унга муносабат билдирмаслигини айтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда