Ўт очишлар оқибатида вайрон бўлган тураржой биноси. Харьков
Фото: Reuters
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари бошқармаси 12 кунлик урушни сарҳисоб қилди: 24 февралдан бери Украинада камида 406 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 800 дан ортиқ киши жароҳат олган. Айни пайтда фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган Ирпен шаҳридан икки минг тинч аҳоли эвакуация қилинган. Харьковда супермаркет биносига артиллерия ўқлари ёғилиши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган. Беларусда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг учинчи раунди бўлиб ўтди. Meduza 7 март, урушнинг ўн иккинчи кунидан асосий воқеалар ва фотосуратларни тақдим қилди.
Гаагада БМТ Халқаро суди Украинанинг Россияга қарши даъвосини кўриб чиқишни бошлади. Аризасида Киев Москвани, бир томондан, Донецк ва Луганск халқ республикалари аҳолисининг геноциди ҳақидаги сохта баҳонадан фойдаланганликда, иккинчи томондан, Украина аҳолисига қарши геноцид ҳаракатларини содир этишда айбламоқда. Украина, шунингдек, суддан Россияни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга мажбур қилиб, вақтинчалик чоралар кўришни сўради. Украинанинг нутқи тингланган 7 март кунги суд мажлисларида Россия томони иштирок этмади – Россия Ташқи ишлар вазирлиги суд «махсус ҳарбий операция масаласини кўриб чиқишда юрисдиксияга эга эмас» деб ҳисобламоқда. Қуйида Киев вакилининг суддаги нутқидан парча:
Шуни эсда тутишимиз керакки, Иккинчи жаҳон урушидан кейин Европанинг кули устида дунё халқаро ҳуқуқнинг замонавий устунларини қурди. Дунё агрессияга гувоҳ бўлди ва унга БМТ Низоми билан жавоб берди. Дунё Холокостга (Европа яҳудийларининг қирғини — таҳр.) гувоҳ бўлди ва унга Геноцид жиноятининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенция билан жавоб берди. Дунё натсизм ёвузлигининг икки кўринишига – тажовузкорлик ва геноцидга «бошқа ҳеч қачон» деди. Афсуски, бугунги кунда Россия бу сўзларнинг моҳиятини бузиб кўрсатди. У геноцид ҳаракатларининг олдини олиш ва жазолаш мажбуриятини муқаддас деб билмайди. У бундан қурол сифатида фойдаланмоқда.
Киев вилоятидаги Россия танклари
Фото: AFP
Ирпен шаҳридаги вайрон қилинган кўприкда фуқаронинг жасади
Фото: Getty Images
Беларусда Украина ва Россия ўртасидаги музокараларнинг учинчи раунди бўлиб ўтди. Иккинчи раунд гуманитар йўлакларни очиш ҳақидаги келишув билан якунланган, аммо бунинг уддасидан чиқилмаган эди. Украина президенти офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк музокараларни «XXI асрда ҳам айрим натижаларга мажбурлаш орқали эришиш мумкинлигига ишонадиган мамлакат» вакиллари билан суҳбат деб атади. «Биз бундай эмаслигини исботлашга ҳаракат қиламиз», — деди у.
Учрашув тўрт соатга яқин давом этди. Якунда Подоляк гуманитар йўлакларни логистика билан таъминлаш масаласида «кичик ижобий силжишлар» бўлганини эълон қилди; Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский ҳам келишув 8 мартдан иш бера бошлашига умид билдирди. Якуний баёнотлардан кўриниб турибдики, бошқа масалалар бўйича тараққиётга эришилмаган; Мединский, шунингдек, Россия томонининг кутганлари «ўзини оқламаганини» айтди.
Киев вилояти аҳолисини эвакуация қилишга кўмаклашаётган украиналик ҳарбий
Фото: Reuters
Ирпен йўлида ташлаб кетилган машиналар, 7 март куни у ердан 7 минг тинч аҳоли эвакуация қилинган
Фото: Reuters
Ирпендан эвакуация қилинаётган аҳоли
Фото: AP Photo
Украиналик қочқинлар Польшанинг Медика қишлоғидаги чегара постида
Фото: AP Photo
Отишма натижасида вайрон бўлган турар-жой бинолари вайроналари. Житомир вилояти
Фото: Reuters
Харьков
Фото: AFP
Одесса аҳолиси бошпана ясаш учун қопларни қум билан тўлдирмоқда
Фото: AFP
Ирпен
Фото: Reuters
Россияда урушга қарши чиқишларни тақиқловчи янги қонун жадал ишламоқда. 4 март куни Россия президенти Владимир Путин мамлакат қуролли кучларини «обрўсизлантирган», уларнинг ҳаракатлари ҳақида «фейк» маълумотларни тарқатган шахсларни 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш ҳақидаги қонунни имзолаганди. Қонунда, шунингдек, Россиянинг Украинадаги ҳарбий операциясини нотўғри талқин қилган, уни уруш деб атаган шахсларга тегишли жазоларни қўллаш кўзда тутилган.
Ҳуқуқ ҳимоячиларининг чамасига кўра, ушбу иш бўйича камида 60 киши ҳибсга олинган. Кострома шаҳрида «Бу уруш — махсус операция солиқларингиз учун, болаларни даволаш учун эса SMS йиғяпмиз» деб ёзилган плакат билан бир кишилик пикетга чиққан аёл 30 минг рубль (283 доллар) миқдорида жаримага тортилди. Красноярсклик фуқаро Ленин ҳайкали пойидаги қорга «Урушга йўқ» деб ёзгани учун унга ҳам худди шундай жарима солинган. Ҳибсга олинганлар орасида Кострома вилоятидан бир руҳоний ҳам бор, у ваъз пайтида урушга қарши баёнотлар берган ва черков веб-сайтида «Урушга йўқ» петициясига ҳавола жойлаштирган.
Янги қонунга кўра, бир йилда икки марта бундай қоидабузарликка йўл қўйган фуқаро жиноий жавобгарликка тортилади.
Ирпен шаҳри, Украинанинг Россияга қарши даъвоси, Донецк ва Луганск, Харьков, Тинч аҳоли Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади