date

Ливерпул Арне Слотни ишдан бўшатиши мумкин


Ливерпул жамоаси Чемпионлар лигасида ПСВга 1:4 ҳисобида ютқазганидан сўнг бош мураббий Арне Слотни ишдан бўшатиш масаласини кўриб чиқмоқда. "Қизиллар" учинчи ўйинда кетма-кет йирик ҳисобда мағлубиятга учради.

Indykaila News хабарига кўра, пайшанба куни клуб раҳбарияти иштирокида фавқулодда йиғилиш ўтказилиб, жамоанинг муаммолари муҳокама қилинади. Манбага кўра, Ливерпул раҳбарияти кескин чоралар кўришга, жумладан, нидерландиялик мураббийни дарҳол истеъфога чиқаришга тайёр.

Эндигина йил охиригача вазиятни яхшилаш учун вақт берилиши айтилган мураббий раҳбариятнинг ишончини йўқотган. Клуб раҳбарлари мураббий ўз жамоаси лидерларининг қўллаб-қувватловини йўқотган, деб ҳисобламоқда.

Якшанба куни Ливерпул Премьер-лига доирасида Вест Хемга қарши баҳс олиб боради.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ливерпул Арне Слотни ишдан бўшатиши мумкин