
2025 йилга келиб жаҳоннинг йирик шаҳарларида турар жой бозори янада кескинлашди — айниқса кондоминиумлар сегментидаги нархлар кўп жойларда таркиб таъминлаб бўлмас даражада юқорилаб кетди. Numbeo портали эълон қилган қийматлар рўйхати дунёдаги энг қиммат 10 шаҳарни белгилаб берди ва бу йилги натижаларда бир жиҳат алоҳида кўзга ташланди: ТОП-10 орасида бешта Швейцария шаҳри бор.
Рейтингнинг мутлақ пешқадами — Ҳонгконг. У ерда турар жойнинг ҳар бир квадрат метри ўртача 25 339 доллар туради. Ҳонгконгнинг узоқ йиллардан буён етакчи бўлиб келишига бир нечта омил таъсир қилади: ер майдонининг чекланганлиги, аҳоли зичлигининг юқорилиги, ривожланган инфратузилма ва мегаполиснинг Осиёдаги энг йирик молиявий марказлардан бири сифатидаги жозибадорлиги.
Иккинчи ва учинчи ўринлар ҳам Европадаги энг ривожланган давлат — Швейцария зиммасида.
— Цюрих — 1 кв.м учун ўртача 24,8 минг доллар
— Лозанна — 1 кв.м учун 22,9 минг доллар
Тўртинчи бўлиб Сингапур жой олди. Осиёнинг бу тараққий этган марказида ўртача квадрат метр нархи 22,5 минг долларга етган. Кейинги ўринда эса амалда Швейцария пойтахти сифатида танилган Берн турибди — 22,2 минг доллар.
Биринчилик ўнталикни яна бир қатор қиммат шаҳарлар тўлдиради:
— Женева
— Сеул
— Базел
— Тел-Авив–Яффо
— Лондон
Қизиғи шундаки, АҚШ каби ривожланган иқтисодга эга мамлакатдан ТОП-20 таликка фақат битта шаҳар — Ню-Йорк кирди. У рейтингда 11-ўринни эгаллаган.

Жаҳон бўйлаб талабнинг ошиб бориши, ер дефицити, инфляция ва йирик мегаполислар иқтисодий жозибадорлиги — барчаси нархларнинг шиддат билан ўсишига сабаб бўлмоқда. Муттахассислар фикрича, келаси йилларда айрим шаҳарларда бу ўсиш янада жадаллашиши ҳам мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.