Хаби Алонсо: Винисиус билан ўзаро ишонч — жамоанинг кучи

Хаби Алонсо: Винисиус билан ўзаро ишонч — жамоанинг кучи

«Реал Мадрид» бош мураббийи Хаби Алонсо жамоанинг етакчи футболчиларидан бири — Винисиус Жуниор билан муносабатларига оид фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг таъкидлашича, бразилиялик ҳужумчи билан орасидаги ўзаро ишонч ва очиқ мулоқот жамоа ўйинида муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

«Винисиус билан муносабатларимиз жуда пухта. У жамоа ўйинида ҳал қилувчи ўрин тутади. Орамизда ўзаро ишонч мавжуд. Ҳар бир беллашувдан олдин у менинг фикрларимни билиб олади, мен эса унинг нима ўйлаётганини. Қарорларни биргаликда қабул қилишнинг энг тўғри йўли шу», — деди Алонсо TNT Sports Brasil билан суҳбатда.

Ўтган турда «Реал» Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 5-турида «Олимпиакос»ни 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Беллашувда Мбаппенинг покери барча муҳокаманинг марказида бўлди, аммо Винисиус Жуниор ҳам ўз ҳиссасини қўшмай қолмади — у француз юлдузининг икки голига аниқ пас билан ёрдам берди.

Хаби Алонсо: Винисиус билан ўзаро ишонч — жамоанинг кучи

Беллашувдан сўнг майдондаги илиқ манзара мухлисларни янада хурсанд қилди — Алонсо ва Винисиус бир-бирини самимий табриклаб, беш ташлаб, қучоқлашиб қўйишди. Бу ҳолат жамоадаги атмосфера қай даражада кучли эканини яна бир бор намоён этди.

Хаби Алонсо: Винисиус билан ўзаро ишонч — жамоанинг кучи

Мадридликлар ҳозирги пайтда юқори руҳиятда бўлиб, мураббий ва етакчилар ўртасидаги бундай ишончли алоқалар «қаймоқранглилар»нинг кейинги босқичлардаги ҳаракатига катта таъсир кўрсатиши шубҳасиз.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар