3 784
Урушнинг 13-куни: Россия Украинанинг нефть омборига зарба берди. Украиналиклар сафига қўшни давлатлардан кўнгиллилар келиб қўшилмоқда
Житомир вилоятидаги нефть базасида отишма туфайли ёнғин содир бўлди
Фото: Reuters
Урушнинг ўн учинчи кунида Россия ва Украина яна бир нечта гуманитар йўлакларни очиш бўйича келишиб олди, аммо фақат Суми шаҳри аҳолисини эвакуация қилишга эришилган — томонлар яна бир-бирини келишувларни бузишда айблади. Деярли бир ҳафтадан буён қамалда қолган Мариуполда одамлар ҳамон бомба бошпаналарида ухламоқда. Россия авиацияси эса зарбалар беришда давом этмоқда — 8 мартга ўтар кечаси Броваридаги кимёвий моддалар омбори ва Житомир вилоятидаги нефть омбори ўққа тутилди. Украинага қўшни давлатлар – Литва, Эстония, Грузия ва Беларусдан кўплаб кўнгиллилар келмоқда. Meduza урушнинг ўн учинчи кунидан асосий воқеалар ва фотосуратларни тақдим қилди.
8 март куни Суми шаҳридан аҳолини эвакуация қилиш бошланди, шаҳарда тунги отишмалар оқибатида 21 киши ҳалок бўлди. Вилоят ҳокимияти маълумотларига кўра, шаҳардан жами 3,5 мингга яқин одам эвакуация қилинган. Бошқа йўналишларда, жумладан, Мариуполда ҳам эвакуация масаласида ижобий ўзгаришлар кузатилмади. Томонлар аввалгидек бир-бирини жараённи бузишда айблади. Россия Мудофаа вазирлиги одатий айбловлардан ташқари, украиналикларнинг Россия ҳудудига эвакуация қилинишини истамагани учун Киевни қоралади. Мариупол расмийларининг айтишича, рус қўшинлари гуманитар йўлакдан шаҳарга бостириб кириш учун фойдаланишга уринган.
Ўт ўчирувчилар кимё омборидаги ёнғинни ўчиришга ҳаракат қилмоқда. Броварй, Киев вилояти
Фото: EPA
Ирпендаги кўприк. Вайронагарчиликдан олдин у ушбу шаҳардан эвакуация қилишнинг асосий ва ягона йўли эди.
Фото: AP Photo
Вайрон бўлган кўприк остида тўпланиб, эвакуацияни кутаётган украиналиклар. Ирпен
Фото: AP Photo
Ирпендан эвакуация. Киевгача 24 км
Фото: AP Photo
Владимир Зеленский ва унинг «Халқ хизматкори» партияси Россия билан келажакдаги келишувлар руҳи, жумладан, Қрим ва Донбасс билан боғлиқ келишувлар ҳақида гапирди. «Украина таркибида яшашни истаган одамлар у ерда (Донбассда) қандай ҳаёт кечириши мен учун муҳим. Қрим Россия ҳудуди эканини тан ололмаймиз. Бу Украина ҳудуди эканини тан олиш Россия учун ҳам қийин бўлади. Шу икки масалани ҳал қилиш жамиятда исёнларга олиб келмаслиги, одамлар — ўша ҳудудларда яшовчилар ҳам, Украинада яшовчилар ҳам бу қарордан мамнун бўлиши учун етарлича оқилона йўл тутамиз, деб ишонаман», — деди Зеленский ABC News телеканалига берган интервьюсида.
Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Кейинроқ «Халқ хизматкори» партияси Зеленскийнинг позициясини тушунтирди: Украина ультиматумларни қабул қилмайди ва ўз ерларидан воз кечмайди, аммо «Қрим, Донецк ва Луганск 8 йилдан бери ишғол қилинган, бу ҳудудлардаги одамларнинг ҳаётини қандай тартибга солиш масаласини ҳал қилиш керак».
Интервьюсида Зеленский келажакда барча қўшнилар, Туркия ва дунёнинг «етакчи давлатлари» – АҚШ, Франция, Германиянинг иштирокида Украина учун жамоавий хавфсизлик шартномасини тузиш тарафдори эканини айтганди. «Бу нафақат Украина учун балки шундай шартнома ҳақида доим гапириб келадиган Россия учун ҳам кафолат бўлади. Лекин билмадим, у ўзини кимдан ҳимоя қилмоқда», — дейди Зеленский.
«Халқ хизматкори» партияси эса ўз баёнотида бунга қўшимча қилди:
«Россия босқинини ҳисобга олсак, бугунги шароитда бу бемаъни туюлиши аниқ. Аммо бизнинг қуролли кучларимиз душманга қарши курашмоқда, Украинанинг тинч ривожланиши кафолатланиши керак. Шунда Россия бошқа кафил давлатлар қатори суверенитетимиз кафолатлари остида ўз имзосини қўйиши зарур бўлади».
Украинанинг ўзиюрар артиллерия мосламаси
Фото: AFP
Беларуслик кўнгиллилар Киевда ҳарбий тайёргарликдан ўтмоқда. ОАВ хабарларига кўра, Украина армиясига ёрдам бериш учун юзлаб беларуслик муҳожирлар ва бошқа қўшни давлатлар фуқаролари мамлакатга келган.
Фото: AP Photo
Украина аскари Россия самолётининг қолдиқларини кўздан кечирмоқда
Фото: EPA
Фахрий караул сафи аъзолари Киевдаги дафн маросимида Украина Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиснинг тобути устига давлат байроғини ёпди.
Фото: Reuters
8 март куни Зеленский Британия парламенти олдида видео алоқа шаклида нутқ сўзлади. У Украинадаги урушни Британиянинг фашистлар Германиясига қарши урушига қиёслади ва Уинстон Черчиллнинг 1940 йилда тарихга «Биз пляжларда жанг қиламиз» номи билан кирган машҳур нутқини эслатди:
«Бирлашган Қироллик аллақачон эшитган ва муҳим бўлган сўзларни эслатиб ўтмоқчиман. Биз таслим бўлмаймиз ва ютқазмаймиз. Биз денгизда ва ҳавода охиригача курашамиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз юртимиз учун курашни давом эттирамиз. Биз ўрмонларда, далаларда, қирғоқларда, кўчаларда жанг қиламиз», — деди Зеленский.
Буюк Британия парламенти
Фото: Reuters
Ғарб Россиянинг энергия манбаларидан аста-секин воз кечишга қарор қилди. АҚШ президенти Жо Байден Россия нефти ва газини импорт қилишни тақиқлади. Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 2022 йил охиригача Россия нефтини тўлиқ тақиқлашини эълон қилди. Европа Иттифоқи бундай кескин чораларни кўрмади, бироқ улар йил охиригача Россия газига бўлган эҳтиёжни учдан иккига камайтирмоқчи. Бундан ташқари, улар 2030 йилгача Россиянинг қазиб олинадиган ёқилғисидан воз кечиш бўйича режалар қораламасини ишлаб чиқди.
Россияда яна бир нечта йирик компаниялар фаолиятини тўхтатди. McDonald’s Россиядаги 850 та ресторанини вақтинча ёпади (шу билан бирга 62 000 ходимга маош тўлашда давом этади). L’Oreal ўзининг бевосита назорати остидаги дўконлар ишини тўхтатди. Ўнлаб машҳур озиқ-овқат ва маиший брендларга эга бўлган Unilever Россияда ишлаб чиқарилган товарларни сотишда давом этади, аммо экспортни тўхтатади.
8 март кунига оид бошқа суратлар
Мариуполдаги бомба бошпанаси. Одамлар турар жой биноларининг ертўлаларида яширинмоқда
Фото: AP Photo
Мариуполдаги бомба бошпанасида боласини кўтарган аёл
Фото: AP Photo
Киев вилоятидаги энг йирик аҳоли пункти — Билая Серква шаҳрининг ўққа тутилишидан кейинги манзара
Фото: AFP
Россия ўқлари остида қолган болалар боғчаси. Харьков. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълум қилишича, Украинада икки ҳафтадан камроқ вақт давом этган урушда 400 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган
Фото: AFP
Харьковдаги отишма оқибатлари
Фото: Meduza
Урушнинг ўн учинчи куни, Россия ва Украина, Гуманитар йўлакларни очиш, Аҳолини эвакуация қилиш Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди