Бугун Владимир Путин ва Владимир Зеленский қарама-қаршилиги жаҳон сиёсий қиёфасида янги саҳифалар очгани ҳеч кимга сир эмас. Бу икки етакчи қандай қилиб ҳокимият тепасига келишган?
КГБ агентидан Кремлгача
Путин 1952 йилда Ленинградда (ҳозирги Санкт-Петербург) ишчи оиласида туғилган. Унинг отаси уруш фахрийси ва завод ишчиси эди. Машҳур британиялик журналист Бен Яҳудо шундай деб ёзган эди: «Путин ва унинг аждодлари зиёли оилалардан бўлмаган. Улар СССРнинг амбицияларига шубҳа қилмаган. Бу Путиннинг карьерасида ҳам кўзга ташланади».
Путин Ленинград давлат университетида ва кейинчалик 17 йил давомида ўрта даражадаги агент сифатида хорижий разведкада ишлади. 1985 йилдан 1990 йилгача Шарқий Германиянинг Дрезден шаҳрида хизмат қилган. Шунга қарамай, унинг Туркиядаги махфий фаолияти ҳақида ҳам маълумотлар бор. КГБ (давлат хавфсизлиги қўмитаси) да ўтган фаолияти барча жосусларники каби жуда сирли тарзда кечган.
2000 йилда «The Washington Post» газетасида чоп этилган мақолада айтилишича, у бир вақтлар совет дефекторининг (CССРга хиёнатда айбланган Александр Орлов назарда тутилмоқда — таҳрир) китобини ўқишдан бош тортган. «Ватанга хиёнат қилган одамларнинг китобларини ўқимайман», — деган эди у.
1991 йилга келиб, Путин КГБнинг фаол захирасидан расман истеъфога чиқиб, Санкт-Петербургда Анатолий Собчак қўлида ишлади. Бен Яҳудонинг ёзишича, Путин ўзининг сиёсий қарашларини кучли авторитар тафаккурга эга Анатолий Собчакдан олган ва уни ўзига устоз деб билган.
1996 йилда Путин оиласи билан Москвага кўчиб ўтди. 1998 йилда КГБнинг ўрнини эгаллаган ФСБ (Federal Security Service) раҳбари бўлди. Бу лавозимга Путинни ўша пайтдаги Россия президенти Борис Елцин тайинлаганди.
1999 йил август ойида Елцин Путинни Россиянинг бош вазири этиб тайинлади. Украиналик машҳур журналист Гордон миллиардер Сергей Викторович Пугачёв билан нақ 5 соатлик интервюсида Путинни Елцинга айнан Пугачёв таништиргани айтилади. Орадан атиги 4 ой ўтиб Елцин истеъфога чиқади ва Путинни президент вазифасини бажарувчи этиб тайинлади. Путин март ойида бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонди. Икки йил собиқ КГБ агентининг Россия президенти бўлиши ва сўнгги чорак асрда жаҳон саҳнасида катта шахсга айланиши учун етарли бўлди.
Халқаро экспертларга кўра, Елцин ўзининг қилмишларини яшириш учун Путинни президентликка олиб келган. Путиннинг биринчи ҳаракатларидан бири Елцинни афв этиш, унга «жиноий ёки маъмурий терговлардан дахлсизлик, жумладан унинг ҳужжатлари, турар жойи ва бошқа мулкларини тинтув ва олиб қўйишдан ҳимоя қилиш» эди.
Биринчи президентлик даврида Путин биринчи навбатда ички ишларга эътибор қаратди. Унинг кун тартибида иккита масала бор эди: Чеченистон билан уруш ва Елцин давридаги олигархлар.
2004 йилда Путин иккинчи муддатга сайланди. У ички ишларга эътибор қаратишда давом этди, бироқ оммавий ахборот воситаларини таъқиб қилгани учун катта танқидга учради.
2008 йилда Дмитрий Медведев президент этиб сайланди. Бир кундан кейин у Путинни янги бош вазир этиб тайинлади.
2012 йилда Путин учинчи президентлик сайловларида ғалаба қозонди. 2014 йил март ойида Путин йилнинг энг мураккаб ва зиддиятли геосиёсий ҳаракатларидан бири «Қрим можаро»сини юзага келтирди.
Путин 2018 йилги Россия президенти сайловида 76 фоиздан кўпроқ овоз билан ғалаба қозонди. 2018 йил 25 май куни Путин 2024 йилда президентликка номзодини қўймаслигини эълон қилиб, буни Россия конституциясига мувофиқ асослаб берди.
2020 йил 15 январда Медведев ва унинг ҳукумати Путиннинг Федерал Мажлисга Мурожаатномасидан сўнг истеъфога чиқди. Путин президентликдан кейин унинг сиёсий ваколатини узайтириши мумкин бўлган йирик конституциявий тузатишларни таклиф қилди.
2022 йил 24 феврал куни эрталаб миллатга телемурожаатида Владимир Путин Донбасс ҳудудида «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди. «Воқеалар ривожи ва маълумотлар таҳлили РФ ва Украинадаги миллатчи кучлар ўртасидаги тўқнашувининг олдини олиб бўлмаслигини кўрсатмоқда, бу фақат вақт масаласи», — деди у уруш бошланганини эълон қила туриб. Путин шахсияти тарихда энг мураккаб шахс сифатида қолади. Бугунги Украина можароси фонида рус лидерининг ҳаракатлари Россия иқтисодиётига қаттиқ таъсир қилмоқда. Тарих ҳеч кимнинг ҳеч қайси ҳаракатини унутмайди.
Актёрликдан президентликкача
Телебошловчи, актёр ва шоумен Владимир Зеленский 1978 йилнинг 25 январида Украинанинг Днепропетровск вилоятида таваллуд топган. Унинг отаси дастурчи, онаси эса муҳандис эди. У оиласи билан 4 йил муддат Мўғулистонда яшаган. Ёшлигида спорт, пианино ва рақс тўгаракларига қатнашган.
Владимир Зеленский оддий совет яҳудий оиласида ўсган. Унинг кўплаб қариндошлари Холокост пайтида (Иккинчи жаҳон уруши вақтида Германия, унинг иттифоқдошлари ва босиб олган ҳудудларда яшаган яҳудийларларнинг таъқиб остига олиниши ва қирғин қилиниши - таҳрир) нацистлар томонидан ўлдирилган.
Зеленский 2000 йилда Киев миллий иқтисодиёт университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган. Юридик соҳа вакили бўлган бўлажак Украина президенти комедик танловларида қатнаша бошлади.
У «Лига Смеха» («Кулги лигаси») комедия шоусини олиб борарди. Ҳатто 2006 йилда рақс танловида ғолиб чиқади. Шунингдек, у «Паддингтон»нинг украинча версиясида мултфилм айиғини ижро этган. Аммо унинг энг муҳим роли «Халқ хизматкори» филмидаги тарих ўқитувчиси Васил Холобородко бўлди. У продюсерлик компаниясига асос солган ва 2015 йилда премераси бўлган «Халқ хизматчиси» сатирик телесериалида Украина президенти ролида шуҳрат қозонган. Эҳтимол айнан шу рол орқали украин халқи уни ўз етакчиси сифатида тасаввур қилишларига замин яратгандир.
Кейин телесериал ҳақиқатга айланди. Зеленский амалдаги президент Пётр Порошенкога қарши иккинчи тур овоз беришда ишончли ғалаба қозонди.
«Менинг суратимни кабинетларингизга осиб қўймаслигингизни жуда хоҳлайман», — деди Зеленский инаугурация маросимида парламент аъзоларига. – «У ерда болаларингизнинг фотосуратларини осиб қўйинг ва ҳар бир қарордан олдин уларнинг кўзига қаранг».
Бир неча йил олдин Владимир Зеленский телевидениеда Украина президенти ролини ижро этган комик актёр эди. Энди у ўз мамлакатини Россия билан зиддиятлар даврида бошқараётган етакчига айланди.
Зеленский ўзини Кремлнинг «биринчи рақамли нишонига» айланганини айтса-да, у пойтахтдан қочиб кетишдан бош тортиб, Украина жамоатчилигининг ҳурматига сазовор бўлди. Бунинг ўрнига у Киев кўчаларини айланиб чиқди ва украиналикларни қаршилик кўрсатишга чақирди.
Зеленскийнинг сиёсий фаолияти жуда мураккаб даврга тўғри келмоқда ва бу синовни енгиб ўтиш учун унга метин ирода керак бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди