Жорий йилнинг июнь ойида ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларининг 0,8 фоизга қимматлашиши умумий истеъмол нархлари индекси (ИНИ)нинг 0,3 фоиз даражада ошишига олиб келди.
Автомобиллар учун ёқилғи ҳамда қурилиш материалларидан ташқари ушбу гуруҳнинг асосий турдаги маҳсулотлари нархлари орасида сезиларли ўзгаришлар кузатилмади.
2018 йилнинг июнь ойида асосий турдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлари гуруҳларининг истеъмол нархлари индекси
(ўтган ойга нисбатан, %)
Аҳоли учун автомобилларга газ тўлдириш шаҳобчалари орқали сотилаётган пропан нархининг қимматлашиши асосий турдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлар гуруҳи индексининг кўтарилишида асосий таъсир омили сифатида қайд этилган.
Республика бўйича ой давомида ушбу маҳсулотнинг нархи ўртача 63,3 фоизга қимматлашди. Мамлакатнинг баъзи ҳудудларида унинг нархи 2 баробар ва ундан юқори даражада ҳам қимматлашган (Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари шулар жумласидандир). Биржадаги котировка нархлари ҳамда ёқилғи-мойлаш материаллари бозорида шаклланаётган ҳолатлар пропан нархлари даражасининг сезиларли даражада қимматлашишига ўз таъсирини ўтказди.
Қурилиш материаллари нархлари ой давомида ўртача 1,5 фоизга қимматлашди. Цемент ва гулқоғознинг нархи гуруҳ таркибидаги бошқа маҳсулотларга нисбатан бирмунча сезиларли даражада қимматлашди. Бу ҳақида Давлат статистика Қўмитаси маълум қилди.
2018 йилнинг июнь ойида асосий турдаги қурилиш материаллари гуруҳларининг истеъмол нархлари индекси
(ўтган ойга нисбатан, %)
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради