22:00 / 12.09.2022
1 735

Боланинг ақлий салоҳиятини оширишга ёрдам берадиган 7 та самарали усул

Боланинг ақлий салоҳиятини оширишга ёрдам берадиган 7 та самарали усул
Фото: «Lisa.ru»
«Lisa.ru» нашри тақдим этган бир нечта оддий маслаҳатлар боланинг мия фаолиятини яхшилашга ва академик муваффақиятга эришишга ёрдам беради.

Нонуштани тўғри тайёрланг

Болани мактабга юборишдан олдин ота-оналар одатда нонушта тайёрлайди. Аммо ўтказиб юборилган эрталабки овқат фикрлаш ва ўрганиш қобилиятига салбий таъсир ўтказади. Мактаблари нонушта бериладиган мамлакат ўқувчиларида хотира, эътибор, математик ва оғзаки қобилиятлар бошқаларникига қараганда фарқ қилади, бу эса академик ютуқларга ижобий таъсир қилади.

Нонушта учун энг фойдали ва иштаҳа очар маҳсулотларни танлаш тавися этилади. Бундай озиқ-овқатлар ўсиб бораётган организмни муҳим витамин ва минераллар билан таъминлайди, ўқувчининг ақл-заковати ва таҳлил қилиш қобилиятини чархлайди, уларни қувват билан тўлдиради, онг фаоллигини оширади.

Боланинг рационини назорат қилинг

Озиқланиш мия фаолиятига сезиларли таъсир кўрсатади. Шунинг учун рационга нима киритиш кераклигини билиш керак.

Ёғлар. Бу жуда муҳим, чунки мия 60 фоиздан иборат. Омега-3 ёғ кислоталари энг кўп миқдорда денгиз балиқлари, ёнғоқ ва уруғларда мавжуд. Омега-3 ни мунтазам истеъмол қилиш, айниқса, интеллектуал стресс даврида мия фаолиятини яхшилайди ва ўрганиш қобилиятини оширади.

Ҳайвон оқсили. Улар гўшт, балиқ, тухум ва сут маҳсулотларида мавжуд. Ҳайвон оқсиллари болани қимматли аминокислоталар — триптофан ва тирозин билан таъминлайди. Уларсиз мияда ҳеч қандай маълумот сақланмайди, тушкун кайфият ва чарчоқ тарк этмайди.

Углеводлар. Улар мияни глюкоза билан таъминлайди. Аммо ширинликлардан олинган углеводларга эътибор қаратмаслик керак: улар энергиянинг кескин кўтарилиши, кейин эса заифлик, чарчоқ ва концентрацияни қийинлаштиради. Дон ва сабзавотлардаги секин углеводларга эса аста-секин глюкоза билан тўйинтиради.

Антиоксидантлар. Ушбу моддалар мия ҳужайраларини шикастланишдан ҳимоя қилади. Мевалар антиоксидантларга бой бўлиб, мунтазам равишда боланинг рационига малина, клюква, голубика ва қорағат киритиш керак.

Шу билан бирга, боланинг ратционидан консервантлар (уларнинг кўпи колбаса, сосиска, дудланган гўшт), хушбўйлаштирувчи моддаларни чиқариб ташлаш лозим. Бу компонентларнинг барчаси боланинг миясида допамин ва серотонин алмашинувига яхши таъсир кўрсатмайди.

Боланинг етарлича ухлаётганига ишонч ҳосил қилинг

Маълумотларга кўра, яхши ухлаётган болаларда ухлашда муаммоси бўлган тенгдошларига қараганда ортиқча вазн ва тушкунликка тушиш хавфи камроқ. Бундан ташқари, улар имтихонларда яхши натижаларга эришади ва одатда фаолроқ ҳаёт кечиради. Ёзги таътилдан сўнг бола учун кун тартибини ўзгартириш қийинми, у ёмон уйқу ва даҳшатли тушлардан шикоят қиладими? Стрессни камайтириш учун махсус уйқу таблеткалари ёрдам беради. Шунингдек, ёстиқ ичига тинчлантирувчи гиёҳлардан ҳам солиш мумкин, масалан, мойчечак, ялпиз ва лимон.

Бола етарлича сув ичадими?

Кўпгина болалар оддий сув ичишни хоҳламайди, улар газли ичимликлар ва хушбўй шарбатларни афзал кўради. Бироқ олимларнинг таъкидлашича, агар бола оддий сув ёки минерал сувини етарли даражада ичса, унинг диққати, фикрлаши ва хотираси яхшиланади. Шу билан бирга, озгина сувсизланиш ҳам когнитив функцияларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Фаоллик ҳақида унутманг

Фото: «Lisa.ru»
Боланинг ҳамма вақти уйда ўтмаслигини назорат қилинг, уларнинг кун тартибида юриш, ўйинлар, дарсдан ташқари севимли машғулотлар учун вақт бўлиши керак. Шу билан бирга, бола смартфонда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни текшириш ва ўзига ёққан постларни ёқтириш билан эмас, балки тоза ҳавода фаол режимда дам олиши керак. Сайрга чиқмаслик, куни билан телевизор қаршисида ўтириш натижасида дангасалик пайдо бўлади. Бундай турмуш тарзи болани касал қилади. Жисмоний фаоллик туфайли мия кислород билан яхшироқ таъминланади, маълумотни янада самарали қабул қилади ва қайта ишлайди.

Шу билан бирга, жанг санъати, теннис ва рақс хотира ҳажмини ва фикрлаш тезлигини ошириши, аэробик машқлар (сузиш, югуриш, юриш) миянинг тузилишини ўзгартириши мумкинлиги аниқланди.

Хушбўй ҳид таратувчи чироқлардан фойдаланинг

Ароматерапия хотира ва диққатни яхшилайди. Хушбўй ҳид таралиб турадиган хонада бола уй вазифасини тезроқ ва аниқроқ бажаради. Шунинг учун баъзида бу каби воситаларга ҳам мурожаат қилиш керак.

Болалар хонасини ёрқин рангларга бўянг

Ранг диққат, хотира ва умуман, боланинг руҳиятига ижобий таъсир кўрсатади. Агар бола ўта шўх ва фаол бўлса, нафис рангларни танлаш лозим — пушти, оч яшил, кўк. Улар асаб тизимини тинчлантиради ва сокинлик ҳиссини яратади. Шунинг учун болалар хонаси деразаси қуёшли томонга қараган бўлса, жуда фойдали бўлади. Айтганча, сариқ ранг болалар хонасида оғир ва уятчан болаларда ўзига бўлган ишончни оширади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Боланинг ақлий салоҳиятини оширишга ёрдам берадиган 7 та самарали усул