07:47 / 06.10.2022
1 368

Қаҳва ёки чой: нонуштага қай бири маъқул?

Қаҳва ёки чой: нонуштага қай бири маъқул?
Тўғри нонушта – кун давомида яхши кайфият, қувват ва энг асосийси мустаҳкам иммунитет гарови.
Идеал нонуштада қандай ичимликни ичиш саломатлик учун кўпроқ фойдали бўлади? Шифокор- парҳезшунос, эндокринолог Мария Навицкая бу борада ўз тавсияларини келтириб ўтди. Бу ҳақда Sputnik Беларусь маълум қилди.

Шифокорнинг айтишича, нонушта вақтида бир финжон қаҳва ичиш зарарли эмас. Сўнгги тадқиқотларга кўра, эрувчан эмас, балки табиий янчилган қаҳвани меъёрда истеъмол қилиш ҳеч қандай қон босими ошиши ёки юрак-қон томир касалликларининг бошқа турларига олиб келмайди.

Албатта, ушбу тетиклантирувчи ичимликни истеъмол қилиш учун яхшилаб нонушта қилиш зарур. Чунки, оч қоринга ичилган қаҳва ошқозон шиллиқ қаватини шикастлантириш мумкин. Кўк чой билан ҳам шундай эҳтиёт бўлиш зарур.

Фақат шакар чой ёки қаҳва билан нонушта қилиш умуман мумкин эмас. Чунки алдамчи тўқлик ва тетиклик ҳисси тез ўтиб кетади ва бундан сўнг қувват йўқолади”, - дейди Мария Навицкая.

Чой ёки қаҳвага нима қўшиш фойдали?
"Чой ва қаҳва соғлом ичимликлардир. Уларда флавоноидлар ва алкалоидлар – яллиғланишга қарши хусусиятга эга бўлган, юрак-қон томир касалликлари ривожланишига тўсқинлик қилувчи, организмга салбий таъсир кўрсатувчи эркин радикаллар учун тузоқ вазифасини ўтайдиган, ҳужайра мембраналарини ҳимоя қилувчи моддалар мавжуд. Энг муҳими, ушбу ичимликларни ўта иссиқ ҳолда ичмаслик керак. Яъни уларнинг ҳарорати 65-70 даражадан юқори бўлмаслиги керак, акс ҳолда улар қизилўнгач саратонини келтириб чиқариши мумкин", дейди шифокор-диетолог ва гастроэнтеролог Маргарита Арзуманян.

Баъзи қўшимча маҳсулотлар чой ва қаҳвани янада фойдали қилади ва иммунитет тизимига ижобий таъсир қилади.
"Чой ва қаҳванинг антиоксидант хусусиятларини оширадиган қўшимчалар занжабил, долчин, кардамон, апельсин қобиғи каби зираворлардир. Озгина қалампир қўшиш ҳам мумкин. Бу ичимликларни янада соғлом, илиқ қилади ва сиз синергияга эга бўласиз. Бундан ташқари, қўшимчалар одатдаги ичимликка янги таъм бағишлайди”, деб тушунтирди Маргарита Арзуманян.

Аммо шифокор чой ёки қаҳвага асал қўшишни тавсия этмайди. Унинг сўзларига кўра, бир қошиқ асални чой ёки қаҳвадан олдин истеъмол қилиш фойдаоироқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қаҳва ёки чой: нонуштага қай бири маъқул?