Фото: Marie Claire
Энергия даражаси кўп жиҳатдан инсон ҳар куни нима истеъмол қилаётганига боғлиқ. Агар тез-тез ҳолсизлик, стресс ва чарчоқ кузатилса, рационни қайта кўриб чиқиш лозим. Парҳезшунос ва терапевт Ирина Забавина қувватни сақлаш учун қандай маҳсулотлардан воз кечиш кераклигини маълум қилди, деб ёзади Marie Claire.
Қаҳва
Ҳамманинг ҳайратда қолиши аниқ. Бироқ бу тетиклантирувчи ичимликни ичгандан сўнг энергия фақат қисқа вақт ичида пайдо бўлади, шундан сўнг орқага қайтиш кузатилади: чарчоқ ва уйқучанлик. Дарҳақиқат, кофеин бақувват ва ҳушёр бўлишга ёрдам беради, кортизол ва адреналинни синтез қилувчи буйрак усти безлари ишига таъсир қилади. Организмда кескин энергия кўтарилиши мавжуд, аммо кейин у ҳолсизлик ва дам олиш истаги билан алмаштирилади.
Қанчалик тез ва кўп қаҳва ичилса, организм дам олиш ва фаолликни тиклаши учун кўпроқ вақт керак бўлади, натижада энергия ўзгаради. Шунингдек, қаҳва сувсизлантирувчи таъсирга эга ва организмдаги сув балансининг бузилиши саломатликка салбий таъсир қилади. Иложи бўлса, қаҳвани кўк, мевали чой билан алмаштириш керак. Бу бутун кун давомида организмга энергия беради.
Қовурилган таомлар
Иш кунидан сўнг кечки овқат — мазали қовурилган товуқ ва қарсилдоқ картошка, кейин эса диванда ётиш истаги. Бундай овқатни ҳазм қилиш учун жуда кўп энергия керак бўлади: у организмни озиқлантирмайди, балки уни кўпроқ ишлатади. Картошкада крахмал кўп бўлиб, у овқат ҳазм қилишни секинлаштиради ва қондаги қанд миқдорини кескин оширади.
Мураккаб крахмални оддий шакарга айлантириш учун организмга кўп энергия керак бўлади, бу эса муҳимроқ нарсаларга сарфланиши мумкин. Қовурилган овқатлар, картошка фри, бургерлар каби ёғга бой маҳсулотлар организмни энергиядан маҳрум қилади ва чарчоқни келтириб чиқаради. Шунинг учун рационга қизариб пишган овқатлардан кўра кўпроқ мавсумий сабзавотлар, минимал қайта ишланган маҳсулотларни қўшиш тавсия этилади.
Ёғли қизил гўшт
Ҳар қандай ёғли гўштни ҳазм қилиш, масалан, парранда ёки балиқдан кўра кўпроқ энергия талаб қилади. Бундан ташқари, қизил гўштларда сокинлик ва уйқучанликни келтириб чиқарадиган аминокислота триптофан мавжуд. Саломатлик учун ҳафтада 1-2 марта гўшт истеъмол қилиш кифоя.
Ширинликлар
Ширинликларнинг барча тури мияни бир чашка қаҳва каби алдайди — биринчи навбатда, тетиклик, кейин энергия танқислиги пайдо бўлади. Қондаги глюкозанинг даражаси тезда кўтарилади, бунга жавобан ошқозон ости бези қонда шакарни камайтириш учун фаол равишда инсулин ишлаб чиқаришни бошлайди. Глюкоза миқдори аввалги даражага қайтганда, организмда чарчоқ, уйқучанлик ва яна очликни ҳисси кузатилади. Глюкоза миқдорини доимий равишда ушлаб туришнинг бир усули — бу организмга шакарни аста-секин сақлашга имкон берадиган шакарли маҳсулотларни алмаштиришдир.
Оқ нон
Оқ нон шакарга бой маҳсулотлар каби қайта ишланган углеводлардан иборат бўлиб, инсулин даражасини оширади. Инсулин қондаги глюкоза даражасини пасайтиради ва организмда ёғ тўпланишига олиб келади. Нонушта учун донли нон истеъмол қилиш тавсия этилади.
Газли сув
Ҳеч кимга сир эмаски, газли сувларда ҳеч қандай фойдали нарса йўқ, аммо шакар, консервантлар ва сунъий таъм берувчилар жуда кўп. Вазият юқоридагидек, шакарни ортиқча истеъмол қилиш кўпроқ инсулин ишлаб чиқаришга мажбур қилади. Глюкоза даражаси кескин пасаяди ва у билан бирга энергия даражаси камаяди ва очлик ҳисси қайтади. Газли сувни ялпиз, занжабил ёки цитрус мевали компот, янги сиқилган шарбатлар ёки мевали ичимликлар билан алмаштириш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди, у энди...
Тадқиқот: қўрқинчли филмлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради
Европарламент раҳбари Киевга TAURUS ракеталарини етказиб беришга чақирди
Ҳарри Кейн Бундеслигада рекорд ўрнатди
Британияда давлат идоралари ўз ходимларига мамлакат бўйлаб парвозларни тақиқлашни бошлади