Фото: Лиса
Ўсимликлар ҳам ҳар бир мавсумда алоҳида парваришни талаб этади. Агар уларни тўғри парвариш қилинмаса, чиройли кўринишини йўқотиши ва қуриб қолиши мумкин. Лиса нашри қишда хона ўсимликларини қандай парвариш кераклиги ҳақида маълумот берди.
Ўсимликларни кўп суғормаслик керак
Яқинда ўсимлик парвариш қилишни бошлаган инсонлар қишда уларни қандай суғориш кераклигини билмайди. Совуқ ҳавода ўсимликларнинг ўсиш тезлиги пасаяди, шунинг учун уларга камроқ намлик керак. Ўсимликларни суғориш керак, бироқ ўсимликнинг пастки қисмида турадиган идишда сув турмаслиги ўринлидир. Қишда ва ёзда сувни хона ҳароратига мослаш керак. Тупроқнинг қуруқлигини ҳар доим ҳам кўз билан аниқлаш мумкин эмас, бунинг учун сиз ёғоч таёқдан фойдаланишингиз мумкин. Агар таёқча учига ёпишган тупроқ нам бўлса, бу суғоришга ҳали эрта эканлигини англатади.
Ўсимликларни деразага яқинроқ жойга жойлаштиринг
Йилнинг турли вақтларида қуёш нурларининг ерга тушиш бурчаги ўзгаради. Қишда ўсимликларга ёруғлик етишмаслиги мумкин, шунинг учун уларни дераза токчасига қўйган маъқул. Фақат деразадан шамол кирмаслиги, ўсимликнинг новдаси ва барглари совуқ ойнага тегмаслигига ишонч ҳосил қилинг. Ўсимликларни жанубий ёки жануби-ғарбий йўналишда қўйган маъқул. Новдаларнинг тўғри шакллантириш учун идишларни ойига бир неча марта айлантиринг.
Ўғит солманг
Кўпгина хона гуллари қишда уйқуга кетади, шунинг учун улар ўсмайди ва ривожланмайди. Озиқ моддалар исроф қилинмайди — ўғитлар принципиал жиҳатдан керак эмас. Эрта баҳорда, ёш куртаклар пайдо бўлганда, ўғитлардан фойдаланса бўлади.
Чангни артиб олинг
Чанг тешикларни ёпади ва ўсимликнинг нафас олишига тўсқинлик қилади, шу билан бирга газ алмашинувини бузади. Ҳатто қишда ҳам ҳар ҳафта ўсимликдаги чангни нам мато билан артиб олинг. Бу хона ўсимликлари учун қулай шароит яратади.
Фото: Лиса
Ҳавони намланг
Ўсимликлар 40-50 фоиздан юқори намлик даражасини афзал кўради. Бироқ иситиш мавсуми бошланиши билан бу кўрсаткич тез пасайиб боради. Доимий пуркагич (лекин бу ҳамма ўсимликларга ҳам ёқмайди) ёки намлагич вазиятни яхшилашга ёрдам беради, у автоматик равишда керакли намлик даражасини сақлаб туради.
Ҳароратнинг кескин ўзгаришига йўл қўйманг
Қишда кўплаб ўсимликлар салқинликка муҳтож, бироқ ҳароратнинг кескин ўзгариши нафақат баргларга, балки илдиз тизимига ҳам ёмон таъсир қилади. Агар хонани шамоллатишга қарор қилсангиз, гулларни деразадан бошқа хонага ўтказинг. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
Жигар учун энг фойдали бўлган 9 та маҳсулот
Украина Қуролли кучлари командири можаро ҳақида даҳшатли прогноз қилди