Фото: «Новий очаг»
Кундузи тетик, лекин кечқурун осонгина ухлаб қолиш учун куннинг биринчи ва охирги қаҳвасини қайси вақтда ичиш керак? «Новий очаг» нашри қуйида мутахассис маслаҳати билан бўлишди.
Кунига икки ёки уч чашка қаҳва ўз соғлиғи ҳақида қайғурадиган ҳар бир киши учун меъёрдир. Қаҳва метаболизмимизни қўллаб-қувватлайди, кайфиятни кўтаради, депрессияга қарши курашишга ёрдам беради, саратоннинг айрим турлари хавфини камайтиради ва ҳатто юрак-қон томир соғлиғини мустаҳкамлайди. Қаҳва уйқучанликни бостиради, чунки кофеин том маънода уйғоқликда ишлаб чиқариладиган аденозин нейромедиаторнинг ўрнини босади.
Аммо аденозиндан фарқли ўлароқ, кофеин чарчоқни ҳис қилишга имкон бермайди, узоқ вақт ҳушёр ва фаол бўлишга ёрдам беради. Бу фақат маълум чегарагача яхши: агар организм ва мия узоқ вақт дам олмаса, стресс гормони кортизол тўпланади, бу саломатликка катта зарар етказиши мумкин.
Тонгги қаҳва
Эрталаб организмга шунчаки кортизол керак, айнан мана шу гормон керакли энергия беради ва кунни фаол ҳамда самарали бошлашга ёрдам беради. Агар бирор сабабга кўра кортизол етарли даражада ишлаб чиқарилмаса, кофеиннинг эрталабки дозасини қабул қилиш орқали бунга ёрдам бериш мумкин. Кофеиннинг ишлай бошлаши учун тахминан 25-40 дақиқа вақт кетади, шунинг учун агар иш куни соат 9:00 да бошланса, эрталаб соат саккиздан кечикмасдан биринчи қаҳвани ичиш керак.
Кундалик меъёр
Одатда кундалик фаолият тушдан кейин пасаяди: организм энергияни тушликни ҳазм қилиш учун сарфлайди, ухлашни ёки ҳеч бўлмаганда ишламаслик истаги пайдо бўлади. Кайфиятни кўтариш учун кўп миқдорда кофеин бўлган қаҳва ёки кўк чой ичиш мумкин, фақатгина овқатдан ярим соат кейин. Акс ҳолда, ҳазм қилиш жараёни бузилиши ва оқсилнинг сўрилишига салбий таъсир қилиш мумкин.
Кечки стакан
Шифокорлар одатда 15:00 дан кейин қаҳва ичишни маслаҳат бермайди: кофеин концентрациясининг ярмига камайиши учун 6-8 соат керак бўлади. Агар уйқуга 22:00 да ётилса, 16:00 дан кейин қаҳвани тўхтатиш керак. Аммо оқшомни бир чашка қаҳвасиз тасаввур қила олмайдиганлар ҳеч бўлмаганда ичимликни бир стакан тоза сув билан ичиши лозим. Бу ҳолда кофеин концентрацияси бироз камаяди ва организм сувсизланишдан азият чекмайди ҳамда сифатли уйқу билан таъминлаши мумкин. Қолаверса, ётишдан олдин бир стакан илиқ сут ичишни тавсия этилади: бу кофеинни организмдаги концентрациясини камайтиришга ёрдам беради. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
Жигар учун энг фойдали бўлган 9 та маҳсулот
Украина Қуролли кучлари командири можаро ҳақида даҳшатли прогноз қилди