Баъзида тирноқларда пайдо бўладиган оқ доғлар лейконихия деб аталади. Кўпинча уларнинг ташқи кўриниши зарарсиз сабабларга кўра юзага келади, лекин айрим ҳолларда бу хавфли касалликнинг белгиси бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Тирноқлар ҳам эътибор талаб қилади. Шунингдек, тирноқ ҳолатига диққат билан қарашингиз керак: тирноқнинг ранги ўзгариши, тўлқинли жойлар, қатламлар — буларнинг барчаси соғлиқдаги муаммоларни кўрсатади. Нима учун тирноқларда оқ доғлар пайдо бўлиши ва уларни сезсангиз, қандай ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш кераклигини билиб олинг.
Тирноқ жароҳати
Агар таъсир гематомага олиб келадиган даражада кучли бўлса, доғ кўк ёки қора рангда бўлади. Аммо агар зарба кучсиз ва тирноқ пластинкаси шикастланган бўлса, унда оқ нуқта пайдо бўлади.
Маникюр
Турли хил тирноқ қопламаларини ишлатадиган аёлларда лак ёки гелнинг кимёвий таркибига реакция сифатида бундай оқ доғлар тез-тез пайдо бўлади. Аммо мунтазам равишда тирноқни парвариш қилдирсангиз ва тирноқ пластинканинг ўзини силлиқласангиз, кичик доғларни кўришингиз мумкин — бу кўпинча тирноқларда маникюрдан кейин ҳосил бўладиган микротравма натижасидир.
Псориаз ёки экзема
Тирноқлар — терининг тури бўлиб, дерматологик касалликлар, жумладан, экзема ва псориаз касаллигига мойил бўлади. Бу ҳолда тирноқ пластинкаси қалинлашади ва оқ нуқта кичик тешик ичида бўлиб кўринади — агар ўзингизда шунга ўхшаш нарсани сезсангиз, дерматолог билан маслаҳатлашинг.
Замбуруғ инфекцияси
Тирноқнинг қалинлашади ёки оқ нуқталар баъзи ҳолларда бутун тирноқни қоплайди — бу тирноқ замбуруғи бўлиши мумкин. Агар сузиш ҳавзаси, бассейн, сауна, спорт залига тез-тез борсангиз ва шунга ўхшаш аломатларни сезсангиз, дерматологга мурожаат қилинг.
Cоvid-19
“Cоvid-19 бармоқлари” деб аталадиган нарса коронавируснинг энг кенг тарқалган аломати эмас. Одатда, касаллик вақтида беморларнинг қўл ва оёқ бармоқлари қизариб кетади, аммо баъзида бу тирноқда оқ доғлар билан бирга келади.
Витамин ва минераллар етишмаслиги
Агар организмда бирон бир фойдали моддалар бўлмаса, тирноқларда оқ доғлар пайдо бўлиши мумкинми, фан буни ҳали аниқламаган. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, бундай доғлар кальций, цинк ёки D витамини етишмовчилиги фонида пайдо бўлиши мумкин. Аммо бундай бўлмаса ҳам, таомномангиз тўлиқ ва хилма-хил бўлишига ишонч ҳосил қилиш керак.
Жиддий аломатлар
Камдан кам ҳолларда тирноқларда оқ доғлар пайдо бўлиши буйрак етишмовчилиги, юрак касаллиги ёки аутоиммун касалликларини кўрсатади. Аммо шуни ёдда тутиш керакки, бу хавфли аломатлар бошқа, нафас қисилиши, кўкрак қафасидаги оғриқлар, юрак уришида ўзгаришлар ва тўпиқларнинг шишиши билан бирга келади. Нохуш аломатларни сезсангиз, кечиктирмасдан шифокор қабулида бўлинг.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг