date

"Шўртан" иккинчи давра олдидан янги трансферларга жиддий эътибор қаратди

"Шўртан" иккинчи давра олдидан янги трансферларга жиддий эътибор қаратди

Иккинчи даврага пухта ва аниқ режалар асосида тайёргарлик кўраётган "Шўртан" жамоаси яна бир янги футболчи билан шартнома имзолади. Бу гал Ғузор клуби ўз сафига "Локомотив" ярим ҳимоячиси Фаррух Мухторовни қўшиб олди.

Клубнинг бу каби қарорлари мухлислар эътиборини тортмасдан қолмаяпти. Замонавий футболда ҳар бир трансфер жамоанинг ўйин услуби ва мақсадларига тўғридан-тўғри таъсир қилади. Фаррух Мухторовнинг "Шўртан" сафига қўшилиши, шубҳасиз, жамоанинг ўйинига янгилик олиб кириши мумкин.

Айтиш керак, ёзги трансфер ойнасида "Шўртан" жамоаси бир нечта янги футболчилар билан келишувга эришган эди. Жамоа бу йил Пўлатхўжа Холдорхонов, Абубакр Ризо Турдиалиев, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Одилбек Абдумажидов каби тажрибали ўйинчилар билан ҳам шартнома имзолаган.

Клуб раҳбарияти эса янги мавсумда максимал натижага эришиш ва мухлисларни қувонтириш учун кучли таркиб шакллантириш йўлида иш олиб бормоқда. Янги трансферлар "Шўртан"нинг кучини янада оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Мухлислар эса янги футболчиларни майдонда кўришни интиқлик билан кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Шўртан" иккинчи давра олдидан янги трансферларга жиддий эътибор қаратди