“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоа учун энг муҳим ўйинчилардан бири ҳисобланган Родри Эрнандеснинг “Реал”га ўтиб кетиш эҳтимолига жиддий муносабат билдирадиган бўлди. Англия чемпиони бу масалага кескин ёндашиб, тажрибали испаниялик ярим ҳимоячини жамоада сақлаб қолиш учун комплекс чоралар қабул қилишни бошлади.
Сўнгги маълумотларга қараганда, “шаҳарликлар” Родрига 2030 йилгача амал қиладиган янги узоқ муддатли шартнома таклиф қилади. Ушбу битимга кўра, ярим ҳимоячи “Олтин тўп” даражасидаги маош олади ва унинг даромади икки баробарга оширилади. Ҳозирда Родри Эрнандес клубдан йилига 11 миллион евро маош оляпти. Бу эса клубда Эрлинг Холанддан кейинги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Хосеп Гвардиола эса Родрининг ўйини ва жамоадаги ролини юқори баҳолаб, уни ҳозир ҳам, келажакда ҳам “Сити”нинг асосий фигураларидан бири сифатида кўришни истайди. Мураббийнинг бундай муносабати ва клубнинг кескин позицияси орқали “шаҳарликлар” мадридликлар томонидан Родрига бўлган қизиқишни чеклашни мақсад қилган.
Мухлислар эса Родри Эрнандеснинг “Манчестер Сити”даги келажаги ва янги шартнома шароити қандай бўлишини катта интиқлик билан кузатишмоқда. Жамоадаги барқарорлик ва етакчи футболчиларни сақлаб қолиш клуб мақсадлари учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб бормоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!