date

Дональд Трамп: Ғазода ҳақиқий очлик

Дональд Трамп: Ғазода ҳақиқий очлик
АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазодаги вазиятни “ҳақиқий очарчилик” деб атади. Бу баёнот Исроил Бош вазири Нетаняху очарчилик ҳақидаги даъволарни рад этганидан сўнг янгради. Трамп Шотландияда журналистларга: “Бу болалар жуда оч кўринади. Бу чинакам очарчилик”, — деди.

БМТнинг гуманитар масалалар бўйича раҳбари Том Флетчер эса Ғазодаги ҳолатни “21-аср фожеаси” деб атаб, зудлик билан катта ҳажмдаги ёрдам зарурлигини айтди. Исроил эълон қилган 10 соатлик “тактик паузалар” ва ҳаво орқали ёрдам ташлашни ижобий баҳолаган Флетчер, уларни “океанга томган томчи” деб таърифлади.

БМТ маълумотларига кўра, ёрдам карвонлари йўлда оч фуқаролар томонидан талон-тарож қилинган. Бу эса ҳайдовчилар ҳаётини хавф остига қўймоқда.

Исроил ҳукумати очарчилик мавжудлигини инкор этмоқда. Нетаняху бу айбловларни “бўҳтон” деб атади. Уларнинг фикрича, ёрдам етказилишига асосий тўсиқ — ҲАМАСнинг ҳаракатлари. БМТ эса ҲАМАС ёрдамларга тизимли тарзда тўсиқ қилаётганига оид далиллар йўқлигини билдирган.

БМТ Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, июль ойида Ғазода озиқ-овқат танқислиги туфайли 147 киши, жумладан 25 бола вафот этган.

Трампнинг чиқишлари ва халқаро босим ортидан Исроил АҚШ, Европа ва йирик ташкилотлар билан ёрдамни кўпроқ ҳажмда етказиб беришга рози бўлди. Аммо мутахассислар фикрича, вазиятни яхшилаш учун барқарор етказиб бериш тизими ва тинчлик зарур.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дональд Трамп: Ғазода ҳақиқий очлик