14:57 / 08.08.2023
155

Нима учун маргарин истеъмолидан тийилиш керак?

Фото: Marie Claire

Маргарин сариёғдан қимматлиги ва айрим таомларнинг сақланиш муддатини чўзишга ёрдам бериши ҳисобига энг машҳур ҳисобланади. Таркибида ҳайвон ёғи, яъни холестерин кўп бўлган маргариндан ХХ асрда сариёғнинг муқобили сифатида фойдаланилган. Аммо замонавий тадқиқотларда ушбу маҳсулот соғлиқ учун зарарли экани, саломатлиги ҳақида қайғурадиган кишилар ундан тийилиши кераклиги аниқланган.

Минглаб беморларга ортиқча вазндан қутилишга ёрдам берадиган британиялик машҳур шифокор-парҳезшунос Майкл Мосли, қайта ишланган маҳсулот ҳисобланган маргарин истеъмолини камайтириш кераклигини таъкидлайди.

“Ўсимлик ёғи хона ҳароратида суюқ бўлгани учун ишлаб чиқарувчилар унинг тузилишини ўзгартиришда гидрогенизация жараёнини муҳим деб билади. Оқибатда трансёғлар пайдо бўлади. Ушбу бирикма юрак-қон томирлар, иммун тизими, ошқозон-ичак тракти учун хавфли ҳисобланган, шунингдек, семириш, қандли диабет ва онкологик касалликларни келтириб чиқаради”, — деган Мосли. Парҳезшуноснинг қўшимча қилишича, сариёғ буткул табиий маҳсулот саналади, унинг таркибидаги тўйинган ёғлар эса организм учун фақатгина хавфли эмас, баъзан зарур бўлади.

“Сариёғни канда қилмаслик тавсия қилинмайди, аммо ушбу маҳсулотни организмга зарар етказадиган маргариндан фарқли ўлароқ меъёрда истеъмол қилиш муҳим”, — дейди мутахассис.

Сариёғдан ташқари, шифокор таом тайёрлашда зайтун ва кокос ёғидан фойдаланиш ҳамда рациондан тўйинмаган ёғларни ўз ичига оладиган турли маҳсулотлар ўрин олиши кераклигини маълум қилади. “Хилма-хил ва тўлақонли овқатланиш — саломатлик ва узоқ умр кўриш учун муҳим саналади, шу сабаб ҳам истеъмол маҳсулотларингизга эътиборли бўлиб, зарарли маҳсулотлардан тийилиш керак”.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Нима учун маргарин истеъмолидан тийилиш керак?