date

Сунъий интеллектга асосланган об-ҳаво стартапи давлат агентликларини ортда қолдирмоқда

Сунъий интеллектга асосланган об-ҳаво стартапи давлат агентликларини ортда қолдирмоқда

ВиндБорне Сйстеms стартапи томонидан тақдим этилган янги сунъий интеллект воситаси об-ҳаво маълумотларини башорат қилишда дунёнинг етакчи ҳукуматлараро ташкилотларидан кўра аниқроқ натижалар кўрсатмоқда. 2019-йилда Стенфорд университети талабалари томонидан асос солинган ушбу компания сенсор маълумотларини чуқур ўрганиш (деэп леарнинг) моделларига киритишнинг инқилобий усулини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Компаниянинг ВеатерMesh деб номланган моделининг олтинчи версияси Европа ўрта муддатли об-ҳаво башоратлари маркази (ЭКМВФ) тизимларидан устун келмоқда. ВиндБорне маҳсулотлар бўйича директори Кай Маршланднинг таъкидлашича, ВеатерMesh 6 моделининг беш кунлик башорати анъанавий тизимларнинг бир кунлик башорати каби аниқликка эга. Бу, айниқса, ер юзасидаги ҳароратни ўлчашда яққол намоён бўлади.

Анъанавий об-ҳаво башоратлари қимматбаҳо суперкомпьютерларни талаб қиладиган мураккаб физик моделларга таянади ва уларни қайта ишлаш кўп вақт олади. Google DeepMind каби йирик лабораториялар ва стартаплар томонидан яратилаётган сунъий интеллект моделлари эса анча тез ишлайди. ВиндБорне ўзининг 400 га яқин ҳаво шарлари орқали тўпланадиган эксклюзив маълумотлар тўплами эвазига бошқа рақобатчиларидан ажралиб туради.

Ҳозирда ВеатерMesh 6 ҳар соатда янги башоратларни тақдим этмоқда, анъанавий моделлар эса буни ҳар олти соатда амалга оширади. Европа ва АҚШ ҳудудида башорат аниқлиги 3 километргача етказилган. ВиндБорне бош директори Джон Деан маълумотлар тўпламидаги устунликсиз сунъий интеллектга асосланган об-ҳаво компанияси бўлиш мантиқсиз эканлигини таъкидлаб, ўз маълумотларига эга бўлишнинг муҳимлигини қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Сунъий интеллектга асосланган об-ҳаво стартапи давлат агентликларини ортда қолдирмоқда