16:30 / 17.08.2023
294

Белдаги оғриқ қандай муаммолардан дарак бериши мумкин?

Фото: Marie Claire

Бел ва умуртқа соҳасидаги оғриқ ўз-ўзидан бўлмаслиги бу турли сабаблар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Ортиқча вазн

Тўсатдан пайдо бўлган ва ўтиб кетмайдиган оғриқ вазн меъёрдан ошиб кетгани ва бу умуртқа поғонасига оғирлик қилаётганидан дарак бериши мумкин.

Қадни тик тутиш билан боғлиқ муаммо

Кўпинча оғриққа беэътибор бўлиш оқибатида қадни тик тутиш билан боғлиқ муаммо юзага келиши мумкин. Ёки аксинча, қоматни тик тутиб юрмаслик оқибатида тана оғирлиги бўйин ва умуртқани зўриқтириши, ўз вақтида эътибор берилмаса, бунинг оқибати жиддий касалликлар билан тугаши мумкин.

Мушакларда муаммо пайдо бўлиши

Узоқ вақт тик турганда ёки юрганда бел қисмида оғриқ кузатилишига мушаклар тизимида муаммо борлиги сабаб бўлиши мумкин. Оқибатда суякларга тана оғирлиги тушиб, зўриқиш кузатилади. Бунинг олдини олиш учун бел соҳасидаги мушакларни мустаҳкамлашга қаратилган машқларни бажариш керак.

Умуртқа поғонаси билан боғлиқ муаммо

Ёшингиз 40 дан юқори бўлса ва 8-10 дақиқалик юришдан кейин оғриқ, бош айланиши, бел ва болдирларда дискомфорт умуртқа поғонаси стенозига хос асосий симптомлар бўлиши мумкин. Ушбу муаммо жарроҳлик амалиёти ёки физиотерапиядан дарак бериши мумкин.

Ишиас

Кучли, бир ёки икки оёққа ўтиб кузатиладиган оғриқ қуймич нервининг яллиғланиши — ишиасдан дарак бериши мумкин. Ушбу патология турли сабаблар, масалан, умуртқа поғонаси стенози туфайли келиб чиққан бўлиши мумкин.

Елкалардаги дискомфорт

Елкалардаги дискомфорт сабаб қоматни тик тутишга қийналиш бунга эса адгезив капсулит — елка суякларини шикастлаб унда яллиғланиш келтириб чиқарадиган жараён сабаб бўлиши мумкин. Ушбу патологик жараён кучли оғриқ ва бўғинлар фаолиятининг чекланиши билан намоён бўлади. Мутахассислар адгезив капсулитни келтириб чиқарувчи аниқ сабабни билмайди. Аммо тахминларга кўра бу аутоиммун компонент билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Остеопороз

Сурункали ҳисобланган остеопороз суякларда минерал моддалар алмашинувининг бузилиши оқибатида келиб чиқади. Суяклар мўртлашиши, синиши ҳам мумкин. Илк босқичда ҳеч қандай белги кузатилмайди бошқа белгилар, одатда, умуртқа поғоналарида бир нечта компрессион ёриқларидан кейин пайдо бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Белдаги оғриқ қандай муаммолардан дарак бериши мумкин?