АҚШ ва Эрон ядровий келишув бўйича музокара қилмоқда

АҚШ ва Эрон ядровий келишув бўйича музокара қилмоқда

Фото: Yandex

АҚШ ва Эрон уранни бойитишга 10 йилдан ортиқ муддатга мораторий қўйиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда CNN маълум қилди.

Телеканал манбаларига кўра, муҳокама қилинаётган режада қуйидагилар кўзда тутилган:

- Ҳарбий ҳаракатлар якунланганини эълон қилиш ва асосий баҳсли масалалар, жумладан, Эроннинг ядровий дастури бўйича 30 кунлик музокаралар даврини бошлаш;

- Эронга тегишли музлатилган активларни блокдан чиқариш ва Ҳўрмуз бўғозида хавфсизликни таъминлаш;

- Уранни бойитишга 10 йилдан ортиқ муддатга мораторий қўйишни муҳокама қилиш ва бойитилган уран захираларини Эрондан олиб чиқиб кетиш.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар