Аэрофлот портатив қувватлагичларни ташиш қоидаларини янгилади

Аэрофлот авиакомпанияси самолёт бортида портатив қувватлагичлар (повербанк) ва захира литий батареяларини ташиш қоидаларига ўзгартиришлар киритди. Компаниянинг расмий Telegram каналида маълум қилинишича, янги тартиб хавфсизлик чораларини кучайтиришга қаратилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Эндиликда повербанкларни фақат қўл юкида олиб ўтишга рухсат берилади. Уларни самолёт ҳаракатланаётган, учаётган ёки қўнаётган вақтда ишлатиш қатъиян ман этилади. Қурилмалар юк жавонларида эмас, балки олдинги ўриндиқ остида ёки унинг чўнтагида сақланиши керак. Ҳар бир йўловчи кўпи билан иккита қурилма олиб ўтиши мумкин.
Захира литий батареялари бўйича ҳам аниқ чекловлар жорий этилди. Қуввати 100 Вт/соатгача бўлган батареяларни рухсатсиз олиб ўтиш мумкин, 100 дан 160 Вт/соатгача бўлганлари эса авиакомпания билан келишилган ҳолда ташилади. Қуввати 160 Вт/соатдан юқори бўлган батареяларни йўловчи самолётида ташиш тақиқланади.
Ушбу янги қоидалар 2026-йилда Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (ИАТА) ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) томонидан қабул қилинган хавфсизлик талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!