D витамини бугунги кунда энг “машҳур” витаминлардан биридир. Кўпчилик организм уни қуёш нури таъсирида ишлаб чиқаришини билади. D витамини суякларни мустаҳкамлашга, кайфиятни яхшилашга, саратон хавфини камайтиришга, вазн йўқотишга ёрдам беради, ҳатто астма хуружларини ҳам камайтиради.
Шу билан бирга, “қуёш витамини” етишмаслиги ривожланиш даражаси юқори бўлган жанубий вилоятларнинг аҳолисида шимолий мамлакатларда яшовчиларга қараганда тез-тез кузатилади ва етишмовчилик аломатлари ҳар доим ҳам сезилавермайди. Аммо D витамини етишмаслиги хавфини оширадиган бир қанча омиллар мавжуд.
Камдан кам ҳолларда кўчага чиқсангиз
Кунлик D витаминини олиш учун қуёш остида фақат 15-20 дақиқа бўлиш кифоя деб ҳисоблашади, аммо кўпчилик бу вақт оралиғида витаминни ўзлаштиролмайди. Агар кўп вақтингизни уйда ўтказсангиз, витамин етишмаслиги шунга боғлиқ бўлиши мумкин.
Веган бўлсангиз
Агар сиз вегетариан бўлсангиз ёки сут маҳсулотларини истеъмол қилмасангиз (ёки фақат ёғсиз озиқ-овқатларни истеъмол қилсангиз), бу D витамини етишмаслигига сабаб бўлади.
Ичакларда муаммо бўлса
Крон касаллиги, ошқозон яраси ва бошқа яллиғланишли ичак касалликлари ўз-ўзидан D витамини етишмаслигига олиб келмайди, аммо витаминнинг қўшимча дозаларини қабул қилиш ва яллиғланишни камайтириш ўртасидаги тўғридан тўғри боғлиқликни қўллаб-қувватловчи тадқиқотлар мавжуд. Агар сизда бирор-бир ичак касаллиги бўлса, шифокорингиз билан D витаминини қабул қилиш ҳақида маслаҳатлашган маъқул.
70 ёшдан ошган бўлсангиз
Ёш улғайган сайин тана D витаминини ёмонроқ сақлайди: масалан, 70 ёшдаги одамларда бу қобилият 20 ёшдагиларга нисбатан 75 фоизга паст бўлади.
Ортиқча вазнга эга бўлсангиз
D витамини ёғда эрийди, яъни у ёғ ҳужайралари томонидан осонгина сўрилади. Шунинг учун танада ёғ қанча кўп бўлса, D витамини шунчалик кам бўлади.
Сизда остеопороз бўлса
D витамини суяк ва бўғинлар мустаҳкамлиги учун жавоб берадиган озуқа моддаси бўлган калсий сингиши учун жуда муҳимдир. Агар сизда илгари остеопороз — суяклар етарли миқдорда калсий олмайдиган ва парчаланадиган ҳолат бўлса, организмга нафақат калсий, балки D витамини ҳам етишмаслиги мумкин.