22:30 / 18.03.2024
532

Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?

Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Фото: Ислам нур
Араб хурмоси асрлар давомида мавжуд бўлган мева бўлиб, у нафақат тўйимли ва мазали, балки шифобахш ҳамдир. Хурмо Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларида етиштирилади. Муқаддас рамазон ойида бу ажойиб мева билан оғизни очиш одат бўлиб қолган.

Олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, араб хурмоси яллиғланиш ва ўсимталарга қарши, антиоксидант таъсирга эга мева эканлигини исботланган, деб ёзади “Sports.kz” нашри.

Хурмо юзлаб фойдали озуқа моддалар манбаидир. Илмий тадқиқотларга кўра, кунига 4 дона хурмо истеъмол қилиш орқали (ўртача 100 гр) мис, калий, магний ва селен каби муҳим минералларга бўлган кунлик эҳтиёжнинг 15%и таъминланади. Шу билан бирга араб хурмоси:

Фото: Проавоcадо
  • Энергия манбайидир. Мева таркибидаги катта миқдорда глюкоза, фруктоза ва сахароза организмга куч беради. Табиий етиштирилган хурмо билан тамадди қилиш кундузги ҳолсизликни бартараф этишга хизмат қилади;
  • Мия учун озуқадир. Финик палмаси озуқа клетчаткаларига, фенол бирикмалари ва табиий антиоксидантларга эга бўлиб, Альцгеймер касаллигининг олдини олади;
  • Қабзиятни бартараф этади. Хурмо таркибидаги эримайдиган клетчатка моддалари ошқозон-ичак тракти учун фойдали бўлиб, қабзиятда самаралидир;
  • Ичаклар фаолияти учун фойдали. Араб хурмосидаги аминокислоталар ҳазм қилиш тизими мўтадил ишлашида ёрдам беради;
  • Анемияда ёрдамчи. Хурмо таркибидаги витамин ва минераллар, хусусан темир моддаси темир танқислиги сабабли вужудга келган камқонлик симптомларини енгиллаштиришда иштирок этади;
  • Юрак касалликларининг олдини олади. Тадқиқотларга кўра, араб хурмоси қон артерияларида ёғ тўпланишига олиб келадиган триглицерид даражасини пасайтиради ва қон-томир касалликларига чалиниш хавфини камайтиради;
  • Кўз нурини асрайди. Хурмодаги каротиноид моддаси соғлом кўриш қобилиятини сақлаб қолишда муҳимдир;
  • Диареяни даволашда самарали. Мева таркибидаги клетчаткалар диарея каби нохуш ҳолатларни даволашда қўлланилади;
  • Суякларни мустаҳкамлайди. Хурмодаги бўр моддаси суяклар саломатлиги учун жавоб беради ва остеопороз касаллигига қарши курашда даволашда қўлланилади;
  • Аллергиянинг ташқи белгиларида ёрдам беради. 2012 йилда ўтказилган илмий тадқиқот натижаларига кўра, араб хурмоси истеъмолидан сўнг аллергик ринитга чалинган беморларда ижобий ўзгаришлар қайд этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?