13:05 / 11.05.2024
260

Доимий равишда кондиционер ёқилган хонада ўтириш қандай салбий оқибатларга олиб келади?

Доимий равишда кондиционер ёқилган хонада ўтириш қандай салбий оқибатларга олиб келади?
Ёз фаслини ҳавони совитиб берувчи кондиционерсиз тасаввур қилиш мушкул. Ушбу техника остида жон сақлайдиган офис ишчилари ва бошқа барча фойдаланувчилар кондиционерни ишлатиш қоидаларига амал қилишни унутмаслиги лозим.

Фото: iStock
Кондиционер ишлаётган хонадаги ҳаво қуруқлашади, инсон ўзини ҳолсиз ҳис этади ва баъзиларда бош оғриғи кузатилади. Кондиционердан чиқаётган совуқ ҳаво оқими хонадаги одамга тўғридан тўғри келса, тананинг яллиғланишига сабаб бўлади.

Қуруқ ҳаво оқимлари терининг ҳолатига ҳам таъсир қилади: сурункали дерматози бор инсонларда тери қуриши, қичиши ва ҳатто тошмалар пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек, кондиционер бурун шиллиқ қаватига ҳам салбий таъсир этиб, томоқ оғриши, бурун оқиши, кўзлар ёшланиши ҳамда аллергик реакциялар юзага келиши мумкин.

Фото: News-Medical
Кондиционер ҳаво фильтрлари бир йилда камида икки маротаба тозаланиши керак. Кондиционер фени ўзидан хонадаги ҳавони айлантириши натижасида ҳаво таркибида бўлган барча чанглар ва касаллик тарқатувчи микроблар фильтрда қолиб кетади. Агарда фильтрлар ўз вақтида тозаланмаса, улар тўлади ва хонадаги ҳаво ифлосланади. Бу эса ўткир вирусли ва респиратор касалликларга олиб келади.

Фото: Alamy
Масалан, легионелла бактерияси нам ҳавода ва кичик сув томчиларида тўпланиб қолади. 1976 йилда АҚШда илк бор ушбу бактерия келтириб чиқарадиган касалликнинг тарқалиши қайд этилган. Америкада бир меҳмонхонада қолган АҚШ легионлар йиғилишининг 200 нафар иштирокчилари касал бўлиб қолган. Уларда гриппга ўхшаш аломатлар кузатилган. Кейинчалик касалликни қўзғатувчи патоген аниқланди ва унга мос равишда легионелла деб ном берилди.

Фото: Vecteezy
Бундай бактериялар тарқалмаслиги учун ҳозирги ишлаб чиқариладиган кондиционерларда бактерияларнинг ривожланиш хавфини камайтирадиган антибактериал фильтрлар мавжуд. Улар мунтазам тозалаб турилса, кондиционер учун тўғри жой танлаб ўрнатилса ҳамда ундан чиқаётган ҳарорат даражаси меъёрида бўлса, ҳеч ким касалланмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Доимий равишда кондиционер ёқилган хонада ўтириш қандай салбий оқибатларга олиб келади?