Сўнгги йилларда дунёда қишлоқ хўжалиги учун фойдаланиладиган майдонлар аста-секин қисқариб бормоқда. Мутахассисларнинг айтишича, ер кенгайиши ўтган аср охирида энг юқори даражага етган, ҳозир эса аксинча, табиий ҳудудлар қайта тикланмоқда.
Бунга технологиялар сабаб бўлмоқда. Янги уруғлар, ўғитлар ва суғориш усуллари деҳқонларга ҳосилдорликни ошириш имконини берди. Бундан ташқари, пахта, шакар ёки кофе каби маҳсулотларнинг сунъий муқобиллари ишлаб чиқарилмоқда. Натижада айрим экин майдонларига эҳтиёж камайди.
Бу жараён ижобий натижалар келтирмоқда: собиқ яйлов ва далалар ўрнида қўриқхона ва ўрмонлар тикланмоқда, ёввойи ҳайвонлар эса аввалги ҳудудларига қайтмоқда. Лекин айрим салбий томонлари ҳам бор – сунъий маҳсулотлар пластик чиқиндиларни кўпайтириши ва энергияга қарамликни кучайтириши мумкин.
Мутахассислар бу ўзгаришларни муҳим деб билади. Уларнинг фикрича, қишлоқ хўжалиги майдонларининг қисқариши иқлим ўзгаришига қарши кураш ва биологик хилма-хилликни асраш учун зарур.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!