16:37 / 27.06.2024
301

Бош мия фаолиятини яхшилашнинг 10 та синалган усули

Бош мия фаолиятини яхшилашнинг 10 та синалган усули
Миянинг умумий саломатлиги асаб тизими, тери ва бошқа органлар каби муҳимлиги шубҳасиз. Хотира, диққат ва когнитив функцияларни яхшилаш учун мутахассислар томонидан тавсия этилган қуйидаги бир нечта усулларни синаб кўришингизни тавсия этамиз. Бунинг учун шеър ёд олиш ёки ақлий машқларни бажаришдан ташқари, организмнинг умумий ҳолатига ҳам эътибор бериш лозим.

Фото: iStock
Янги билим ва кўникмаларга эга бўлинг

Бош мия ҳам тана каби машқ қилиб туришга муҳтож. Янги билимларни эгаллаш миядаги нейронлар орасида яхши алоқа ўрнатади ва хотира мустаҳкамланади. Болалигимизда биз доимий изланишда, бирор нарсани ўрганиш пайида бўламиз. Улғайгач, бундай одатни секин-аста тарк этамиз. Натижада ҳар куни бир хил ва таниш ишларни бажаришга ўрганиб қолган мия ривожланишдан ортда қол бошлайди ва хотира, диққат билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади. Шунинг учун янги илмларни ўрганиш ва кашф қилишдан тўхтамаслик муҳим. Масалан, тил ўрганиш, рақсга тушиш ёки янги ҳоббига эга бўлиш мумкин.

Мия учун фойдали маҳсулотларни истеъмол қилинг

Тўғри овқатланиш нафақат ошқозон, ичаклар саломатлигига, балки бош мия фаолиятига ижобий таъсир қилади. Фойдали минераллар, витаминлар ва антиоксидантларга бой таомлар мияни чархлайди, кўп миқдорда шакар ейиш эса салбий таъсир кўрсатади. Таомномада мия учун зарур қуйидаги маҳсулотлар бўлишига аҳамият беринг: ёғли балиқ, кўкатлар, резаворлар, зайтун мойи, авокадо, зиғир ва чиа уруғлари, ловия, ясмиқ, нўхат ва бошқа донли экинлар.

Организм сувсизланишига йўл қўйманг

Фойдали озуқа моддаларнинг бош мияга етиб бориши учун сув керак. Шунинг учун мутахассислар тонгни бир стакан илиқ ичимлик суви билан бошлашни тавсия қилади. Танада сув баланси нормал ҳолатда бўлганда энергия, диққат ва яхши кайфият сизни тарк этмайди.

Омега-3 нинг сиз учун оптимал миқдорини истеъмол қилинг

Фото: Shutterstock
Бош миянинг 60 фоиздан ортиқ қисми ёғлардан иборат. Омега-3 ёғ кислоталари барча ҳужайра мембраналарининг муҳим қисмини ташкил қилади. Шунинг учун балиқ маҳсулотлари, жумладан, ёғли балиқ, лосос, скумбрия, сарделя, селд ва анчоус кабиларни кўпроқ истеъмол қилинг.

Ҳар куни фаол ҳаёт тарзини олиб боринг

Мунтазам жисмоний фаол бўлиш ақлий заифлик касалликлари, хусусан, деменция ва Альцгеймер ривожланиш хавфини 30 фоизгача камайтиради. Жисмоний машқлар ва ҳар қандай спорт тури мия ва юрак учун ҳам фойдалидир. Ҳатто узоқ масофага юриш, рақсга тушиш, боғдорчилик, пилатес каби ўртача қийинликдаги машқлар ақлий қобилиятни яхшилайди ва асаб тизимини тинчлантиради.

Сиркад ритмингизга амал қилинг

Сиркад ритмлар биологик соатимиз бўлиб, у уйқу ва уйғониш, гормонларни меъёр билан ишлаб чиқариш, метаболизм тезлиги ва стрессга чидамлилик учун жавобгардир. Оддий қилиб айтганда, сиркад ритм инсоннинг биологик соатидир. Ушбу тизимни бузмаслик учун индивидуал уйқу ва кундалик тартибингизни ишлаб чиқинг ва унга амал қилинг.

Тўйиб ухлашни унутманг

Инсон ҳаётининг деярли учдан бир қисмини уйқуда ўтказади, шунинг учун уйқу миянинг саломатлиги учун зарур биологик жараён ҳисобланади. Биз дам олган вақтда организмда детоксификация жараёнидан ўтади.

Атрофдагилар билан мулоқот қилиш учун вақт топинг

Фото: Getty Images
Ижтимоий фаол бўлиш ва мулоқот мияда янги нейрон алоқаларини ўрнатишга ёрдам беради. Шу сабабли дўстлар даврасидаги оқшомда бўлиб ўтган суҳбатлар бизда ижобий ҳисларни қолдиради.

Ўзингизга нисбатан онгли бўлишни машқ қилинг

Кун давомида ўзингизга савол беринг: “Мен ўзимни жисмонан ва ҳиссий жиҳатдан қандай ҳис қиляпман?”. Организмингизга қулоқ тутишни ўрганинг, умумий ҳолатингизга эътибор қаратинг. Ёки кундалик тутиб, танангиз бераётган сигналлар асосида ўз жисмоний ва руҳий саломатлигингизни таҳлил қилинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Бош мия фаолиятини яхшилашнинг 10 та синалган усули