date

Чемпионлар Лигаси: «Ман Сити» икки асосий футболчисиз майдонга тушади!

Чемпионлар Лигаси: «Ман Сити» икки асосий футболчисиз майдонга тушади!

Сешанба куни Европа Чемпионлар Лигасининг бешинчи тури доирасидаги муҳим учрашувда «Манчестер Сити» ўз уйида Германиянинг «Байер» клубига мезбонлик қилади. Ўйин олдидан «Сити» клубининг бош устози Хосеп Гвардиола матбуот конференциясида жамоадаги ҳолат ҳақида баёнот берди.

Гвардиоланинг сўзларига кўра, ярим ҳимоячилар Родри ва Матео Ковачич эртанги баҳсда майдонга тушмайди. "Қолганларнинг ҳаммаси эртага ўйнайди," деди мураббий. Родрининг қачон сафга қайтишига келсак, мутахассис аниқ муддатни билмаслигини таъкидлади. "Унинг тўлиқ тикланганига амин бўлиш учун бироз кутамиз," — дея қўшимча қилди испаниялик мураббий.

«Манчестер Сити» ва «Байер» ўртасидаги бу қизиқарли тўқнашув 25 ноябрь куни Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар Лигаси: «Ман Сити» икки асосий футболчисиз майдонга тушади!