Бир стакан газли ширин ичимлик ёки бир бўлак торт қондаги глюкоза даражасини кескин кўтаришини ҳамма билади. Аммо бир нечта истисно сабзавотлар борки, улар барча фойдали томонларига қарамай, қанд миқдорини ошириб юборади. Диетолог мутахассислар яна қандай биз билмаган фойдали маҳсулотлар диабетга олиб келишини тушунтириб берди.
Фото: Wday
Қондаги шакар миқдорини оширувчи, аммо иккинчи томондан фойдали маҳсулотлар
Биз селдерей кўкати ёки сабзи жуда фойдали маҳсулот эканлигини биламиз, аммо уларнинг ўзини, яъни бошқа маҳсулотлар билан қўшмаган ҳолда истеъмол қилинса, сабзавотлар қондаги глюкоза ҳамда гликемик индекс даражасини сезиларли даражада оширади. Демак, биокимёвий нуқтайи назардан, сабзининг ўзини ейиш бир бўлак ширинлик истеъмол қилиш билан деярли бир хил.
Юқори гликемик индексга эга бўлган шахслар учун полиз экинларидан тарвуз, қовун, мевалардан эса ананас газак сифатида мос келмайди. Бундан ташқари, кўплаб қуритилган мевалар (масалан, майиз) таркибида шакар кўп. Турли сироплар, қадоқдаги мевали шарбатлар, консерваланган мевалар ҳақиқий шакар манбайидир. Масалан, бир стакан узум шарбати ва 4 дона ширин кулчадаги шакар миқдори бир хил бўлади.
Фото: iStock
Шакар доим тиббиётда кескин камайтирилиши керак бўлган маҳсулот сифатида тилга олинади. Аммо ундан ҳам зиёни кўп бўлган ширинлик — бу шакар ўрнини босувчи синтетик моддалардир. Улар таъм рецепторларнинг сезгирлигини пасайтиради, чунки тана глюкоза қабул қилмайди. Натижада истеъмолчи организми ширин таъмни ҳис қилиш учун янада кўпроқ ширинликларни талаб қилади.
Соғлом турмуш ва овқатланиш тартибига амал қиладиган ва сурункали касалликларга чалинмаган инсонлар ўзининг гликемик индексини ҳисоблаб юришига ҳожат йўқ.
Ортиқча шакар нафақат диабетга, балки инсулинга резистентликка ҳам олиб келади
Фото: Getty Images
Ҳисоб-китобларга кўра, дунё аҳолисининг 20 фоизи инсулинга резистентликнинг у ёки бу туридан азият чекмоқда. Аслида бу ҳолат жуда хавфли эмас, аммо даволанмаса, иккинчи тоифадаги қанд касаллигининг ривожланишига олиб келиши мумкин. Бунда ҳужайраларнинг инсулин гормонига сезгирлиги пасаяди, бу эса ўз навбатида глюкозани ҳужайраларга ўтказа олмайди ва у қонда тўпланиб қолади. Дастлабки босқичларда буни сезиш мураккаб бўлиб, касаллик узоқ вақт давомида ҳеч қандай белгиларни намоён қилмайди. ЖССТ маълумотларига кўра, 2021 йилда дунё бўйлаб 529 миллион киши қанд касаллигидан азият чеккан. Олимлар башорат қилишича, 2050 йилга келиб уларнинг сони қарийб 1,5 миллиард кишига етади.
Инсулинга резистентлик белгилари
Парҳез ва таомланиш тартибидан қатъий назар вазннинг ортиб бориши асосий белгилардандир. Бунда ошқозон ости бези рецепторлари инсулинни қабул қилмай қўяди ва оқибатда танадаги глюкоза тақсимоти механизми бузилади. Бундан ташқари, бўйин, кўкрак соҳаларида турли тошмалар — папилломалар ёки полиплар пайдо бўлиши ва бу жойларнинг қорайиши ҳам инсулинга резистентликнинг белгиси бўлиши мумкин.
Юқоридагилар энг кенг тарқалган ва доимий белгилар бўлиб, уларнинг пайдо бўлиш сабабини мутахассис томонидан аниқлаш муҳим. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қирғизистон аҳолиси сони эълон қилинди