date

Тошкентда Афғонистон парламентининг собиқ депутати қўлга олинди

Тошкентда Афғонистон парламентининг собиқ депутати қўлга олинди

Тошкентда Афғонистон парламентининг собиқ спикер ўринбосари ва йирик тадбиркор Аббос Иброҳимзода қўлга олинди. Бу ҳақда Amu нашри хабар берди.

Афғонистоннинг Балх вилоятидан сайланган собиқ депутат, ўзи асос солган Ibrohimzada Group компаниялар тўпламининг раҳбари, бизнесдаги рақибларининг кўплаб шикоятлари асосида ушланган. Иброҳимзода 350 минг доллардан ортиқ гаров пули қўйганига қарамай, ҳанузгача ҳибсда қолмоқда.

Маълум бўлишича, Аббос Иброҳимзода ўзининг гуруҳида 20 дан ортиқ компанияни бошқарган, Балхдаги хусусий телеканалга эга бўлган ва таълим ҳамда хайрия соҳаларида кенг фаолият кўрсатган. Гуруҳ томонидан ташкил этилган хайрия жамғармаси аёллар саводхонлигини оширишга қаратилган.

Ўзбекистон расмийлари ҳозиргача бу қўлга олишга муносабат билдиришмаган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Афғонистон ўтган йилда тадбиркорларга кўмаклашиш учун қўшма ваколатхона ташкил қилгани маълум. Бу тадбир, икки мамлакатнинг транспорт, логистика, савдо ва саноат соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Афғонистон парламентининг собиқ депутати қўлга олинди