Сўнгги йилларда жаҳон бўйлаб кенг тарқалаётган ва миллионлаб инсонлар амал қилаётган "интервал очлик" ёки "interval fasting" усули ҳақида турли фикрлар юртирилмоқда. Ушбу парҳез шакли нафақат вазн йўқотиш, балки умумий соғлик ҳолатини яхшилашга хизмат қилар экан, дейишмоқда мутахассислар.
Интервал очлик — бу инсон куни давомида маълум соатлар овқатланиб, қолган вақтда ҳеч нима истеъмол қилмаслиги билан белгиланади. Масалан, 16:8 усулида инсон 16 соат оч қолади ва фақат 8 соат давомида овқат ейиши мумкин. Бошқа турлари ҳам мавжуд: 18:6, 20:4, ҳатто ҳафтасига 2 кун тўлиқ оч қолиш каби вариантлар бор.
Қизиғи шундаки, тадқиқотлар интервал очликнинг қуйидаги фойдалари борлигини кўрсатган:
-
Қандли диабет хавфини камайтиради, инсулин сезгирлигини оширади;
-
Метаболизмни рағбатлантиради, семизликка қарши курашади;
-
Ҳужайраларнинг қайта тикланиш жараёнини фаоллаштиради;
-
Қовоқ, ўпка, жигар фаолиятини яхшилаши мумкин.
Бироқ барча учун ҳам интервал очлик тўғри келавермайди. Айниқса, юрак хасталиклари, ошқозон-ичак муаммолари, қандли диабет ёки гормонал мувозанат бузилиши бор инсонлар бу усулни шифокор назоратида амалга ошириши керак. Шунингдек, ҳомиладор ва бола емизувчи аёллар учун бу тавсия этилмайди.
Мутахассислар интервал очликни соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик ва яхши ухлаш билан бирга қўллашни маслаҳат беришади. Чунки интервал очликнинг фойдаси тўғри овқат танлаш, парҳезга масъулият билан ёндашиш ва мунтазамликка боғлиқ.
Хулоса қилиб айтганда, интервал очлик баъзи инсонлар учун самарали ва фойдали бўлиши мумкин. Лекин ҳар қандай парҳез каби, бу ҳам шахсий хусусиятларга қараб қўлланилиши лозим.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!