date

Жеремие Фримпонг Арсеналнинг Чемпионлар лигасидаги мағлубиятини нишонлади

Jeremie Frimpong Arsenalning Chempionlar ligasidagi mag‘lubiyatini nishonladi

Ливерпул ҳимоячиси Жеремие Фримпонг PSJга қарши Чемпионлар лигаси финалидаги мағлубиятдан сўнг Арсенал устидан кулгани акс этган видеоларга изоҳ бериб, мухлисларни хотиржамликка чақирди. Будапештда бўлиб ўтган баҳсда Лондон клуби пеналтилар сериясида мағлуб бўлиб, ўз тарихидаги илк нуфузли еврокубокни қўлга киритиш имкониятини бой берди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Кай Хаверц ҳисобни очганига қарамай, Усман Дембеле мувозанатни тиклади. Ўйиннинг асосий ва қўшимча вақтлари 1-1 ҳисобида якунланди. Пеналтилар сериясида Эберечи Эзе ва Габриел Магалҳаес хатога йўл қўйиши натижасида PSJ ўз унвонини муваффақиятли ҳимоя қилди. Ўтган йили Интер устидан ғалаба қозонган Париж клуби кетма-кет иккинчи бор тахтга чиқди.

Ижтимоий тармоқларда Жеремие Фримпонгнинг Габриелнинг хатосидан сўнг сакраб, хурсандчилик қилаётгани акс этган видеолар тарқалди. Кўпчилик буни Англия Премер-лигаси чемпионига нисбатан адоват деб баҳолади. Бироқ, Баер Леверкусен собиқ юлдузи вазиятга ойдинлик киритиб, Микел Артета жамоасига нисбатан ёмон нияти йўқлигини билдирди.

Instagram орқали мурожаат қилган Жеремие Фримпонг: "Хотиржам бўлинг, дўстим билан гаров ўйнаган эдим ва унда ғолиб чиқдим. Шунчаки ғалабадан хурсанд бўлдим, холос", — дея тушунтириш берди. Бу ҳолат футбол жамоатчилиги ўртасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Арсеналнинг Лондондаги рақиби Челси ҳам вазиятдан фойдаланиб, ижтимоий тармоқларда провокацион пост қолдирди. Улар мухлисларни "Лондоннинг совринлар уйига" таклиф қилиб, Стамфорд Бридге бўйлаб саёҳатга чорлашди. Кейинчалик "кўклар" оҳангни юmsҳатиб, Арсенални Англия Премер-лигасидаги чемпионлик билан табриклашди ва келаси мавсумдаги рақобатни интиқлик билан кутишларини билдиришди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жеремие Фримпонг Арсеналнинг Чемпионлар лигасидаги мағлубиятини нишонлади