Инсоният жуда узоқ даврлардан бери абадий ёшлик сирини топишга уриниб келади. Британиялик олимлар ниҳоят узоқ яшаш сирини аниқлашди, дея ёзмоқда Соф.уз нашри.
Лондон империал коллежи олимлари ўтказган тадқиқот натижасида ўлимга олиб келувчи турли хасталикларга чалиниш эҳтимолини камайтириш йўли топилган. Маълум бўлишича, бевақт ўлимнинг олдини олишнинг энг яхши чораси ҳар куни мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш экан.
Олимлар кунига қанча миқдорда мева ва сабзавот истеъмоли инсон иммунитетини қанчалик кучайтиришини тадқиқ қилишди. Маълум бўлишича, кунига 800 грамм миқдорда мева ва сабзавот ейиш йилига дунё бўйлаб бевақт ҳаётдан кўз юмаётган 7,8 миллион кишилар қаторида бўлмаслигингиз учун ёрдам беради.
Кунига 200 грамм табиий мева-сабзавотлар истеъмол қилиш юрак хасталикларини 16 фоизга, мияга қон қуйилишини 18 фоизга, қон-томир касалликларини 13 фоизга, саратонга чалиниш эҳтимолини 4 фоизга ҳамда бевақт ўлимни 15 фоизга камайтиришга ёрдам беради.
Тадқиқот муаллифларининг айтишларича, сурункали касалликларга йўлиқиш ва эрта ўлимнинг олдини олиш учун кунлик истеъмол қилинадиган мева ва сабзавотлар миқдорини бир неча баробар кўпайтириш лозим. Янги таклиф қилинаётган миқдор 800 граммни ташкил қилади.
Тадқиқот натижасида кунига 800 грамм мева-сабзавотлар истеъмол қилиш қанчалик фойда келтириши аниқланган: юрак хасталикларини 24 фоизга, мияга қон қуйилишини 33 фоизга, қон-томир касалликларини 28 фоизга, саратонга чалиниш эҳтимолини 13 фоизга ҳамда бевақт ўлимни 31 фоизгача камайтириш мумкин.
Олимлар юрак касалликлари ва мияга қон қуйилишининг олдини учун мевалардан олма, нок, цитрус мевалар, кўкатлардан исмалоқ, карам, сачратқи барглари ҳамда брокколи, гулкарам ва карамни кўпроқ истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда. Хом ловия, булғор қалампири, сабзи ва карамнинг барча турлари инсонни саратондан асровчи воситалар сифатида кўрилмоқда.
Мева ва сабзавотлар қон босими ва холестерин миқдорини камайтиради, қон томирлари ва иммунитет мустаҳкамлигини таъминлайди. Улар таркибидаги бир қанча антиоксидантлар саратонга чалиниш хавфини камайтиради. Карамнинг барча турларида глюкозинолатлар деб номланган бирикмалар мавжуд бўлиб, улар саратондан ҳимоя қилувчи энг яхши воситалар ҳисобланади. Мева ва сабзавотлар ички органларда бактериялар табиий равишда пайдо бўлишида муҳим аҳамиятга эга.
Олимлар антиоксидант ва витаминлар эканлиги айтилган кимёвий дори воситаларидан кўра табиий маҳсулотларни истеъмол қилиш яхшироқ натижа беради, деган хулосага келишган. Тадқиқот натижалари «Халқаро эпидемиология журнали»да эълон қилинган бўлиб, олимлар дунёнинг 95 мамлакатидан 2 миллионга яқин инсонлар ўрганиб чиқишгани маълум қилинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
КХДР ўз аскарларини урушга юбориш эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
НАТО бош котиби Дональд Трамп билан учрашди
Шавкат Мирзиёев Янгиҳаётда барпо этилаётган “Янги авлод” махсус саноат зонасида бўлди
Оқ уй Украинага Россия ҳудудига ATACMS ракеталарини қўллашга рухсат берганини тасдиқлади