Инсон танаси келажакда ривожланиши мумкин бўлган турли йўлларни назарда тутувчи кўплаб назариялар мавжуд. Олимлар доимо биз қаердан келганимиз ва қаерга кетаётганимиз борасида йўл-йўриқлар топиш илинжида.
Бизнинг танамиз янада ривожланишда давом этиши эҳтимоли ҳам мавжуд. Одам ифлослашиб ва технологияга кўпроқ боғлиқ бўлиб бораётган сайёрада юз бераётган ўзгаришларга мослашишда давом этиши мумкин.
Мутахассисларнинг баъзи тахминлари келажакда одамлар ўз тана рангини онгли тарзда ўзгартира олиш қобилиятига эга бўлишини ҳам ўз ичига олади.
Шунингдек, одам келажакда ҳозиргига нисбатан кўркамроқ бўлиши мумкин. Унинг қомати ва юз тузилиши бугунги кунда кўпчилик ўз жуфтини танлашда қидирадиган хусусиятларга мос тушади: унинг юз ифодаси нозик, қомати эса чиройли бўлади. Бундай назарияни олимлар аввалроқ қилинган хулоса билан асосламоқда. Унга кўра, чиройли аёллар унчалик гўзал бўлмаган аёлларга нисбатан кўпроқ фарзанд кўради, уларнинг кўпчилигини эса қиз болалар ташкил қилади. Уларнинг қизлари эса янада чиройли бўлиб вояга етади ва шу ҳолат такрорланаверади. Аммо бу тренд эркаклар учун амал қилмайди.
Агар одам янада мураккаброқ ва ақллироқ мавжудот сифатида ривожланишда давом этса, унинг мияси янада катталашиб боради. Бу эса туғруқ чоғида муаммоларни келтириб чиқариши, натижада туғиш вақтидаги оналар ўлими сони кўпайиши ҳақида фикрлар мавжуд.
Келажакда ақл тиши каби рудимент (қолдиққа айланган) органлар йўқолиши мумкин, чунки улар энди ўз функцияларини бажармаяпти. Бугунги кунда одамларнинг 25 фоизи ақл тиши муртагисиз туғилмоқда, келажакда уларнинг улуши фақат кўпаяди.
Умуман олганда, келажак одами анча баланд бўйли (ҳар асрда инсоннинг бўйи ўртача бир неча сантиметрга баландлашмоқда), кўркамроқ бўлади, каттароқ мия ва, эҳтимол, каттароқ кўзли бўлади. Жағ эса, одам юмшоқ ва суюқ овқатга ўтиши сабабли, кичраяди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
Жигар учун энг фойдали бўлган 9 та маҳсулот
Шимолий Корея баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи заводини кенгайтирмоқда