14:24 / 17.10.2017
7 003

Омадли инсонлар сизга нисбатан 5 карра кўпроқ улгуришининг 12 сабаби

Баъзида айрим кишилар ҳаётини ўрганиш жараёнида кам вақт ичида кўп нарсага улгурганига дуч келинади. Бу эса кишини ўйга толдиради: бунинг сири нимада бўлиши мумкин? Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, уларнинг аксарияти бажариши керак бўлган ишларнинг рўйхатини тузиб, унга оғишмай амал қилиш баробарида ўз билимини ошириб боришга ҳам яхшигина сармоя сарфлашган.

Эҳтимол сиз ҳам ҳаётида сермаҳсулликка эришган, бир-икки соатда оддий инсонлар кунбўйи қиладиган ишларни бажариб ташлайдиган камида бир киши билан танишдирсиз. Айнан у ҳаётдаги омадли инсонлардан биридир, балки. Эътиборингизга ҳавола этилаётган мақолада бир нечта одатларни мужассам этган ва ўзлаштирган ҳолда сиз ҳам шундай омадли инсонга айланиш имкони ҳақида сўз юритилади. Албатта, улар сизга бир лаҳзада омма кўз ўнгидаги кишига айланишни кафолатламайди, бироқ қайсидир маънода олға силжишга ёрдам беради. Business Insider омадли инсонларнинг кўпроқ улгуришига доир 12 сабабни келтиради.

1. Улар ишларни аниқлаб белгилаб олишади
Омадли инсонлар сизга нисбатан 5 карра кўпроқ улгуришининг 12 сабаби
Аксарият кишиларнинг кунлик иш рўйхати шунчаки эслатмалардан иборат. У ерда биринчи галда бажариладиган ишлар ва вақтинчалик чегаралар йўқ. Рўйхатингизда тузилма бўлиши керак, акс ҳолда уларнинг бари қоғозда қолиб кетади. Бунда энг яхши усул карточкаларни олиб, уларга айнан бугун бажариш шарт бўлган ишлардан бештадан ёзиб чиқинг. Бунда албатта, қоғоздан фойдаланиш шарт эмас, смартфонингиздаги илова ҳам сизга қўл келади. Улгурдингизми, ажойиб, аммо ёдда тутинг, 5 та вазифа энг кам чегарадир.

2. Улар велосипедни қайта кашф қилиш шарт эмаслигини билишади

Кўпчилик иш ва вақтини бошқара оладиган умуман янги ва мукаммал техника ихтиро қилиш орқалигина муваффақиятга эришиш мумкин, деб ҳисоблайди. Аммо омадли инсонларнинг аксарияти мавжуд усулларнинг бирини танлашади — бунда уларга мобил иловалар ёки бошқа дастурлар ёрдам бериши мумкин.

3. Улар катта мақсадларни алоҳида вазифаларга бўлиб чиқишади

Омадли инсонлар энг улкан мақсадларига олиб борадиган ишларни кичик гуруҳларга бўлиб чиқишади. Шунда уларни уддалаш осон бўлади. Шу билан бирга, ҳар бир қадам аниқ бўлгач, умумий жараённи тушуниш қулай бўлади. Сиз ҳар куни бир нечта кичик вазифаларни бажарар экансиз, сизда уддалаш ҳиссиёти пайдо бўлади.

4. Улар чалғитувчи омилларни йўқ қилишади ва диққатни йўқотишмайди

Атрофимизда чалғитувчи омиллар керагидан ортиқча. Аммо сиздан талаб қилинадиган нарса битта, у ҳам бўлса мақсадга диққатни жамлаш. Асосий вазифани белгилаб олгандан сўнг, сиз уни ҳаммасини бирданига бажаришга урингандан кўра, тезроқ уддалайсиз.

5. Улар самарадорликка интилишади, бандликка эмас

Омадли инсонлар фақатгина иш билан банд эмаслар, улар тўғри танланган иш билан бандлар. Бунда энг мураккаби ишнинг ўзи эмас, балки сизнинг барчасини ўз назоратингизга олишга уринишингиздир. Майда-чуйда ишлар ва юзаки машғулотлар билан шуғулланмай, муҳим ишлар билан шуғулланинг. Акс ҳолда долзарб вазифалар эртага қолаверади.

6. Улар келажакка боқишади

Серқувват инсонлар ўтмишга боқишмайдию. Улар олға қадам ташлаб, келажакларини барпо этишни хоҳлашади. Ҳа ортга қараш мумкин, аммо қандай натижаларга эришганингизни англаш учун. Тараққиётга эришиш, демакки, тўхтовсиз олдинга интилишдир.

7. Улар қатъият баҳосини билишади

Омадли инсонлар муваффақиятга эришмоқчи бўлсанг, керакли натижага эришмагунча, қатъият намойиш этиб, таслим бўлмаслик кераклигини яхши тушунишади. Бунда ўзига ҳам, бошқаларга ҳам талабчан бўлиш жуда муҳимдир.

8. Улар қатъиятлилик бор жойда тараққиёт бўлишини яхши англайди

Энг омадли инсонлар ҳеч нарса қилмасдан натижагаҳам эришиб бўлмаслигини тушунишади. Улар турли хил вариантларни кўриб чиқиш, муҳокама қилиш ўрнига аниқ ҳаракатларга диққатни қаратишади.

9. Улар ўзларини тараққий эттиришга ҳам сармоя сарфлашади

Самарадор инсонлар ўз иқтидорлари, қобилият ҳамда манфаатларини юзага чиқариш, тарбиялаш учун ҳам вақт ва маблағларини аяшмайди. Энг яхши ҳисса бу ўзингизга сарфланган сармоядир.

10. Улар хатоларини тан олиб, ундан хулоса чиқаришади

Агар хатомизни яширишга уринсак ёки эътиборсиз қолдирсак, у яна такрорланади. Хатонгизни тан олиш билан сиз ҳаммасини тузатиш учун илк қадамни ташлайсиз ва келгуси сафар яхшироқ натижага эришасиз. Кўплаб инсонлар шу йўл билан ўз хатоларидан ўрганишлари мумкин эди, аммо улар хатоларини тан олишни инкор этишади.

11. Улар муваффақият калити ўзларида эканини билишади

Масъулиятни ўз зиммангизга олар экансиз, ўйинни ўз қоидаларингиз асосида ўтказасиз. Хатоларингиз учун жавоб беришингизни унутманг, натижани қўлга киритинг ва ўзингизга нисбатан ростгўй бўлинг — ахир ўз муваффақиятини аниқлаб, баҳолай оладиган ҳам ўзингиз.

12. Улар бошқаларга чин кўнгилдан ёрдам беришади

Ва ниҳоят, ҳаётда муваффақият қозонувчи инсонлар кўп нарса атрофдагилар билан қандай муомала қилишга боғлиқ эканини яхши англашади. Бошқаларга ёрдам берар экансиз,биз ўзимизга ёрдам берамиз. Энг катта қадрият — бу ёрқин ақл эмас, балки ёрдам беришга ошиқадиган қалбдир. Яхши тингловчи бўлишга ҳамда ёрдам қўлини чўзувчи бўлишга тайёр туринг. Бошқаларга орзуларини рўёбга чиқаришга ёрдам берар экансиз, ўзингизнинг орзунгизга яқинлашасиз.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Омадли инсонлар сизга нисбатан 5 карра кўпроқ улгуришининг 12 сабаби