18:00 / 04.02.2018
5 510

Мен жодугарман

Мен жодугарман
— Болалигимда ўзимдаги Худо берган қобилиятдан жуда қўрқардим, — дейди ижевсклик Марина Федорова. — Лекин бора-бора бунга кўникиб ҳам кетдим. Одамларга яхшилик қилиш барибир яхши-да!..

ТЎЛИН ОЙНИНГ ЧЎРИСИ
Марина ўн икки ёшлигида бир нарсани аниқ сезди. У ой тўлиб чиққан кечаларгина ухлаёлмай қийналиб чиқадиган бўлиб қолибди. Бошқа кунлари яхши ухлайди. Фақат ой тўлган кечалар, гарчи осмонни қора булут қоплаб турса-да, уйқуси қочади, қорнидан пастроғида оғриқ пайдо бўлади. Уйқу дориси-ю, тинчлантирувчи дориларнинг биронтаси ёрдам бермайди.

Ота-онаси аввалига эътибор қилишмади. Лекин бир кеча қизалоқ тўсатдан ўрнидан турди-да, негадир деразани очиб ўзини ташқарига отишга уринаверди. Ўша маҳал ухлаётганмиди-йўқми, эслай олмайди. Ишқилиб, онаси зўрға ушлаб қолди. Эртасигаёқ уни дўхтирга олиб боришди. Фойдаси бўлмади. Врачлар унинг соппа-соғ эканини айтишди. Шунда онанинг ёдига олис қишлоқлардан бирида яшовчи бувиси Настя хола тушиб қолди.

— Балки, Настя бувимиз ёрдам берар? — эрига маслаҳат солди у. — У кишининг жодугарликдан хабари бор. Балки қизимиз…

Эри ҳам қаршилик қилиб ўтирмади. Маринани машинага ўтқазиб бувисиникига олиб кетишди…

МЕРОСХЎР
— Вой ўзимнинг чеварагинам-ей! — Маринани бағрига босди Настя хола. — Келганинг жуда яхши бўпти-да!.. Мен аҳмоқ, жодугарлар авлоди йўқ бўлиб кетадими, деган қўрқувда юргандим. Қани, бошидан гапириб бер-чи!

Марина ҳаммасини оқизмай-томизмай бувисига айтиб берди. Кампир чевараси гапини тугатгач, оғир хўрсинди-да, унинг елкасига қоқди.

— Қўрқма, сенда жодугарлик қобилияти бор экан. Зудлик билан бўйнингга олмасанг, кейинчалик қаттиқ касалга йўлиқишинг ҳам, охир-оқибат жодугарлар авлоди йўқ бўлиб кетишиям ҳеч гапмас. Мен сенга жодугарлик сирларини ўргатаман… Менинг ўғилларим, яъни сенинг тоғаларинг мерос олишни исташмаган. Борингга шукур, қизим!.. Агар Худо берган бу иноятни яхшилик йўлида ишлатсанг, у дунё-ю бу дунё жаннати бўласан, савобга қоласан. Фақат ақл билан ишлаш лозим, холос…

Шу кундан эътиборан Марина бувисининг кўмагида жодугарлик сирларидан воқиф бўлди. Одамларни, жониворларни даволаш йўлларини ўрганди.

Эслатиб ўтсак, жодугарларнинг ҳам қўлларида кучли биомайдон мавжуд бўлиб, улардан касалликларни даволашда фойдаланилса, инсон дарддан бирпасда фориғ бўларкан…

Бир куни кампир уни очиқ майдонга олиб чиқди. У ерда яна саккиз нафар аёллар ўтиришарди.

— Сен имтиҳон топширасан энди, — деди Настя хола Маринага. — Қани, бир умр ўзимдаги иноятни яхшилик йўлида ишлатаман, деб қасам ич!..

ҲАММАСИ ЯХШИ БЎЛАДИ
Йиллар ўтди. Настя хола ҳам оламдан ўтиб кетди. Марина эса кучли жодугар сифатида бутун вилоятга танилди. Ҳатто бир-икки маротаба уни чет эллардаги жодугарлар мактабларида дарс беришга ҳам таклиф этишди. Ўзи истамади. Қадрдон юртидан узоқларга кетишни сира-сира тасаввур қила олмади.

Энди Марина турли дорилар тайёрлар, жодугарлар тили билан айтганда, уришганларни яраштирар, бир-бирларига «иситарди». Одамлар хурсанд… Ҳар гал кимгадир ёрдам берганда ўзи терисига сиғмай кетарди…

Умр ўтавераркан. Марина улғайиб турмуш қурди. Қизли бўлди. Исмини Варвара қўйди.

— Ойи, мен ухлай олмаяпман! — бир куни кечаси тўққиз ёшли Варвара Маринанинг олдига югуриб келиб қолди. — Қўрқиб кетяпман!

— Қани, тиззамга ўтир-чи!.. — Марина қўлидаги кучли энергияни аста-секин қизининг бошига юборди. Кўрибсизки, қизалоқ бир зумда уйқуси келиб эснай бошлади.

— Бор, энди ухла! — кулди Марина. — Ўзимнинг меросхўримдан ўргилай!..

Бу орада эри Кирилл ҳам чиқиб келди. Хотинининг қилаётган ишини кўриб ҳазиллашган бўлди:

— Эҳ, умрим жодугарлар орасида ўтаркан-да!.. Бир ўзим ёлғизланиб қолдим-ку! Қанийди, биттагина ўғил кўрсам-у, ёлғизлигим билинмаса…

Марина ҳеч қачон эрини жодуламаган. Агар киши бир-бирини чин дилдан севса, жодуга ҳожат йўқ, деб ҳисобларди… Эрининг гапини эшитиб майин жилмайди-да, эркаланган кўйи бўйнига осилди.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мен жодугарман