date

Юлдуз Усмонова энг кўп қайси санъаткорнинг ютуғидан хурсанд бўлди?

Юлдуз Усмонова энг кўп қайси санъаткорнинг ютуғидан хурсанд бўлди?

Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида маданият ва санъат соҳаси вакилларига давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Тадбир давомида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова “Даракчи” нашрига берган интервюсида ўз фикрларини билдириб, мукофот олган ижодкорларни самимий табриклади.

“Бугун мукофот олган барча ҳамкасбларимни чин дилдан табриклайман. Уларнинг барчаси бу мукофотга муносиб. Фақат шуни ҳам айтиш керакки, мукофот олиб кейин йўқолиб кетадиганлар ҳам йўқ эмас”, деди хонанда.

Журналистнинг “Мукофот олганлар орасида энг кўп кимдан хурсанд бўлдингиз?” деган саволига Усмонова алоҳида тўхталиб ўтди.

“Эркин Комиловдан жуда хурсанд бўлдим. Гапларини эшитиб, ҳатто йиғлаб юбордим, ростини айтсам. Иложи бўлса, шу одамни видеосини топиб, жойлаб қўйинглар — бу менинг илтимосим. У санъатни чинакам юрагида олиб юрадиган инсон. 'Санъат санъаткорнинг баданида бўлиши керак' деган гап бор-ку. У кимнидир мақташ учун эмас, балки ҳаёт ва ўтмишни жуда чиройли солиштириб, чуқур маъно билан гапирди”, — дея таъкидлади хонанда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Усмонова энг кўп қайси санъаткорнинг ютуғидан хурсанд бўлди?