Ҳар бир ота-она фарзандларининг ҳаётда ўз ўрнини топишини ва бахтли бўлишини чин дилдан истайди. Бу йўлда бутун меҳрини беради, ҳатто орзуларидан ҳам воз кечади ва буни ҳеч қандай миннатларсиз чин юракдан қилади. Бироқ тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, ушбу жараёнда ота-оналар томонидан йўл қўйиладиган баъзи хатоликлар, фарзандларимизни олдиндан қатъиятсиз бўлишга ундайди ва касбий фаолиятида, шахсий ҳаётида муваффақият қозонишга бўлган имкониятларини чеклаб қўяди.
Ушбу мақолада ота-оналарга ва ота-она бўлишга тайёргарлик кўраётганлар учун юқорида таъкидланган хатоликлардан қандай соқит бўлиш ҳақидаги мулоҳазаларимиз билан ўртоқлашамиз.
Биз замонавий ҳаётимизда жуда кўплаб хавфлар орасида яшаймиз. “Хавфсизлик барча нарсалардан устун” деган шиор бизни болаларимиздан айрилиб қолиш ҳақидаги қўрқувимизни оширади ва биз уларни ҳар томонлама ғамхўрликлар билан ўраб чирмаймиз. Бошқача қилиб айтганда уларга таваккал қилишларига ижозат бермаймиз. Руҳшуносларнинг фикрича, агар болалар кўча-кўйда бошқа болалар билан муносабатда бўлмаса, улар билан ўйнамаса ёки агар, бирор марта йиқилиб тиззаси шилинмаса, кўпчилик ҳолатларда балоғатга етганда қўрқув ва ваҳимадан азият чекадилар. Болалар ҳаётлари давомида бир неча марта қоқилиб-суриниб яна оёққа туришни ўрганса, бу уларга яшашнинг моҳиятини янада теранроқ англашларига ёрдам беради. Ўсмирларнинг талашиб, уришиб қолиши ва биринчи муҳаббатнинг аламини бошдан кечириши, уларнинг узоқ истиқболдаги муносабатлари учун зарур бўлган ҳис-ҳаяжон ва туйғуларининг етилишига замин яратади.
Болаларимиз ҳаётида таваккал қилишга, қалтис вазиятларда қарор қабул қилишга ўрганмасалар, уларда таккабурлик, бошқаларга нисбатан беписандлик каби иллатлар шакллана боради ва оқибатда биз, келгусида ўзига ўзи баҳо беришда янглиш тасаввурлар ҳосил бўлишига йўл қўямиз.
Болаларимизга ёрдам қўлини чўзишга жуда эрта шошилишимиз ва ҳаддан ортиқ “меҳр” билан сийлашимиз билан, мураккаб вазиятлардан ўзи йўл топиб чиқиб кетиши заруратидан маҳрум қиламиз. Болалар, эртами-кечми, қачондир, уларни албатта кимдир қутқаришига кўникиб қоладилар ва руҳиятига: “Агар мен хато қилсам ёки мақсадга эриша олмасам, у ҳолда катталар буни тўғирлашади ва оқибатларга ҳам улар жавоб берадилар” деган ақида сингиб қолади. Аслида эса катталар орасидаги муносабатлар дунёси мутлақо бошқача қурилган бўлади. Унутманг бундай болаларда катта ҳаётга мослаша олмаслик хавфи жуда юқори бўлади.
“Ҳар бир иштирокчи совринга эга бўлади” қабилидаги қоида, болани одатдагидан ўзгачароқ сезишга ундайди. Аммо замонавий руҳшуносларнинг тадқиқотлари кўрсатишича, бундай усулда рағбатлантириш кутилмаган оқибатларни келтириб чиқаради. Бола маълум вақт ўтгандан сўнг биладики, энг зўр ва энг ажойиб бола сифатида биладиган одамлар – бу фақатгина унинг ота-онаси, бошқалар эса бундай деб ҳисоблашмайди. Шунда бола ота-онасининг объективлигига шубҳа қила бошлайди. Унга мақтов эшитиш ёқади, аммо у, бунинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини англаб етади.
Бунинг жирканч оқибати шундаки, вақт ўтиши билан бундай бола ўзига ноқулай бўлган воқеликдан қочиш учун қаллобликка, муттаҳамликка, орттириб кўрсатишга ва алдашга ўрганади. Чунки у қийинчиликларга қарши туришга, ҳатто унга дуч келишга ўрганмаган ва уларни енгиб ўтишга лаёқатсиз бўлади.
Сизнинг болангиз, сизни ҳар дақиқада яхши кўриши шарт эмас. Ушбу ҳаётда у ҳали жуда кўплаб ёқимсиз вазиятларни бошидан кечириши ва барчасини енгиб ўтиши зарур бўлади, аммо ундаги тантиқлик ва эркатойлик бунга халақит бериши мумкин. Шунинг учун ҳам сиз болаларингизга “йўқ” ва “ҳозир эмас” дейишни ўрганинг, улар эса ўзларининг истаклари ва эҳтиёжлари учун курашишга ўргансинлар. Агар оилада болалар бир нечта бўлса, кўпчилик ота-оналар одатда биттасини мукофотлаб бошқасини ажратиб қўйиш адолатсизлик бўлади деб ҳисоблайдилар. Аммо ҳаммани ва ҳар доим ҳам мукофотлаш бу ҳақиқатдан йироқ нарса. Биз бундай ҳаракатларимиз билан муваффақият фақатгина шахсий тиришишларимизга ва эзгу ҳаракатларимизга боғлиқ эканлигини кўрсатиш имконини бой берамиз.
Болаларни савдо марказларига олиб бориш билан рағбатлантиришдан олдин қайта-қайта ўйлаб кўринг. Агар сизнинг муносабатларингиз фақатгина моддий рағбатларга асосланган бўлса, у ҳолда болалар ўзларида на ички интилишни ва на тамасиз севгини ҳис қила оладилар.
Кунлар ўтиб шундай вақт келадики, энди балоғатга етган ва соғлом ўспирин, албатта “қанотларини ёйишни” ва жамиятда ўз мавқеига эга бўлишни ҳоҳлаб қолади. Катталар эса албатта бунга рухсат беришлари шарт. Бироқ бу, болаларимизга номаълум бўлган нарсалар ва вазиятларда йўл топиш учун ёрдам бермаймиз дегани эмас. Болаларингиз билан, уларнинг ёшида қилган хатоларингизни баҳамлашинг, аммо чекиш, ичиш ва наркотиклар ҳақида ортиқча панд-насиҳатлардан қочишга ҳаракат қилинг. Болалар кўнгилсизликлар билан тўқнашишга тайёр бўлишлари ва қабул қилган қарорлари учун жавоб беришнинг уддасидан чиқишлари шарт.
Сиз уларга, шунга ўхшаш вазиятлар билан тўқнаш келганингизда нималарга амал қилганингиз ва ундан қандай хулосалар чиқарганинингиз ҳақида ҳикоя қилиб беринг.
Кўп ҳолатларда болалардаги ақлий жиҳатдан етуклик, уларнинг вояга етганлиги даражаси сифатида қабул қилинади ва натижада ота-оналар, ақлли бола катта ҳаётга тайёр деб ўйлайдилар. Аммо асло бундай эмас. Эслаб кўринг, баъзи профессионал спортчилар ва машҳур ёш “юлдузлар” улкан талантга эга бўладилар, аммо бари бир ошкора мажораларга аралашиб қоладилар. Болангизни барча жабҳаларда талантли деб ҳисобламанг. Болага қайси эркинликларни қачон ва қай даражада бериш кераклиги ҳақида мўъжизали “масъулият ёши” ёки тавсиянома мавжуд эмас ва назаримда бундан сўнг ҳам бундай бўлмаса керак.
Лекин яхши қоида мавжуд – шундай ёшдаги бошқа болаларни кузатинг. Агар болангизнинг тенгдошлари нисбатан анчагина мустақил эканлигини пайқасангиз, демак фарзандингизда мустақилликнинг ривожланишига сиз тўсқинлик қилаётган бўлишингиз мумкин.
Биз ота-она сифатида, фарзандларимиз учун қандай ҳаётни тиласак, уни моделлаштира олишимиз зарур. Ҳозир биз айнан ўз оиламизнинг раҳнамоси ва йўлбошчисимиз, шунинг учун ҳам атрофдагилар билан муносабатларимиз адолат ва ҳақиқатга асосланмоғи зарур. Ўз хулқингиз ва ҳаракатларингизни бошқара билинг ва назорат қилинг, ҳатто энг майда-чуйдаларга ҳам эътибор қилинг, чунки сизни фарзандларингиз кузатиб туришибди.
Агар сиз қоидаларни четлаб ўтмасангиз, болалар ҳам ҳар қандай вазиятларда шундай қилиш зарурлигини билиб олишади. Бошқаларга чин дилдан ва беғараз ёрдам бериш нима эканлигини кўрсатинг. Борган жойингиз ва сиз билан бирга одамларни, сизгача бўлган ҳолатга нисбатан яхши томонга ўзгартиринг ва фарзандларингиз ҳам албатта шундай қилишади.
Сўнги сўз ўрнида яна бир нарсани таъкидламоқ зарур деб биламан. Мустақил ҳаётга қадам қўйган фарзандларимиз доим бизнинг ёнимизда қолиб кетса умрини беҳуда ўтказади, худбинлик касалига мубтало бўлади, биздан йироқда турса ҳаётнинг пасту-баландини кўриб тобланади. Қўйинг уларни ўз ҳолига, ўзининг ва бизнинг келажагимизга замин ҳозирласин. Фарзандларимиз Ватанига истеъдодини ҳадя этсин, унга меҳнатини, тинимсиз тунларини бағишласин, тан-жонини ҳадя қилсин. Амин бўлингки, ана шундагина бизнинг ва юртнинг истиқболи ишончли қўлларда бўлади.
Mанба: usm.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи