Бисотимиздаги энг катта бойлигимиз — саломатлик ва бу исбот талаб қилмас ҳақиқат. Афсуски, кўпчилигимиз фақат касал бўлгачгина унинг қадрига етишни бошлаймиз. Ҳамма гап қунтсизлик, эътиборсизликда, яна — билимсизликда. Шунинг учун ҳам кўпдан-кўп олимларнинг тадқиқотлари мобайнида инсон, унинг саломатлиги ҳақида фанга ўз сирини очган фактлар, ҳамма билиши, риоя қилиши шарт бўлган муҳим маълумотларни билиб қўйсак асло зарар қилмайди.
Туз — юрак учун зарарли
Туз инсон юрак-қон томир тизими учун салбий таъсир кўрсатади. Агарда унинг миқдори кунига ҳеч бўлмаса 3 граммга озайтирилса, инсон умри 5-6 йилга узаяди.
Балиқ эса аксинча
Балиқ, аниқроғи, унинг таркибидаги омега-3 ёғ кислоталари юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Уни ҳафтасига икки марта истеъмол қилганда натижаси яхши билинади.
Чой диабетга қарши
Қора чой диабет ривожланишининг олдини оларкан. Шотланд олимлари шундай хулосага келишди. Қора чой таркибидаги фаол полифеноллар диабетдан азият чекаётган инсон учун сув билан ҳаводек зарур инсулин вазифасини ўташи мумкин экан.
Брокколи саратоннинг душмани
Ҳафтасига брокколи (гулкарамга ўхшаб кетадиган тўқ яшил тусли карам тури)нинг икки порциясини истеъмол қилиб туриш сийдик пуфаги саратони хавфини 44 фоизга камайтириши мумкин экан. Америкалик олимлар унинг таркибидаги айрим моддалар ўсимтали ҳужайраларнинг кўпайиши ва тарқалишига тўсқинлик қилишини аниқлашди.
Кунгабоқар пистаси — тинчлантирувчи
В гуруҳи витаминлари, калций, магний каби моддаларга бой. Бироқ у фақат хом ҳолатида фойдали хусусиятини сақлаб қолади. Қовурилганида эса витаминларининг 90 фоизи чиқиб кетади. Стрессни бартараф этишда, асаб хасталикларида жуда наф берадиган ажойиб тинчлантирувчи.
Помидор — ёшлик элчиси
Унинг таркиби олма ва лимон кислоталарига бойлиги боис моддалар алмашинуви жараёнида муҳим рол ўйнайди ва эрта қаришнинг олдини олади. Айниқса, ёши улуғ ва организми кучсизланиб қолган инсонлар учун помидор жуда фойдали — 100 граммида атиги 18-20 калория мавжуд, ҳазми жуда енгил.
Апельсин остеопорознинг олдини олади
Агарда мунтазам равишда апельсин шарбати ичиб юрилса, остеопороз (суяклар мўртлиги)нинг келиб чиқиш хавфи анча камаяркан.
Овқатдан кейин тишингизни ювманг
Стоматологлар кунига икки маҳал тишларни ювишни тавсия қилишади. Аммо тадқиқотлар овқатланиб бўлибоқ тишларни ювиш, айниқса нордон овқат ё ичимликлар бўлса, зарарлилигини кўрсатди. Газли ва нордон ичимликлардан сўнг кислота тиш эмали ва унинг ост қатлами — дентинга таъсир кўрсатади. Тиш чўткаси эса кислотанинг эмалга янада сингишига олиб келиши мумкин. Бу кариес хавфини келтириб чиқаради.
Дарвоқе, яна бир факт: швейцар олимлари стресслар ва тишларнинг тўкилиши, касалланиши, милкдаги муаммолар бевосита боғлиқлигини исботлашди.
Диджейлар касаллиги
Биласизми, диджейларнинг 50 фоизи яхши эшитмаслик касалига йўлиққан. Сабаби оддий — дискотекадаги доимий кучли шовқин.
Нафас олишни ҳам ўрганиш керакми?
Ҳа, албатта. Маълумотларга қараганда, сайёрамиздаги инсонларнинг бор-йўғи 10 фоизи тўғри нафас олишни биларкан. Нафас олинганда ҳаво нафақат кўкрак қафаси, балки қорин бўшлиғига ҳам етиб бориши лозим.
Спортнинг ҳам кўпи зарар
Спорт билан шуғулланиш инсоннинг кайфиятини кўтаради, куч-қувват беради. Бироқ олимларнинг аниқлашларича, кунига икки соатдан кўп спорт билан фаол шуғулланиш бунинг аксини ҳам бериши мумкин экан. Бу ланжлик, бош оғриғи, уйқу ва иштаҳанинг бузилиши, қолаверса, бошқа жиддий асоратларда намоён бўлиши мумкин.
Мия қачон қарийди?
Виржиния университети олимлари аниқлашларича, инсон мияси 27 ёшдан қаришни бошларкан. Энг қизиғи, миянинг энг фаоллик чўққиси 22 ёшгача бўларкан. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи