Статистика маълумотларига кўра, инсониятнинг 10-15 фоизи тушкунлик дардидан азоб чекмоқда.
Бошқа манбалардаги маълумотлар янада қайғули: бесабаб депрессияга тушиб қолган одамлар сони 700 миллионга яқин!
Бу далиллар замон шиддатига мос равишда геометрик прогрессия бўйича ошиб, яқин 30 йил ичида аҳолининг 40-50 фоизини ўз комига тортиб кетиши мумкин экан! Табиийки, сабабсиз тушкунлик ўз жонига қасд қилиш, қотиллик, наркомания, алкоголизм, кашандалик, ахлоқсизлик каби иллатлар учун кенг йўл очиб берадиган оғир ижтимоий ҳолатдир.
Хўш, депрессиянинг асосий сабаби нима? Нега дунё миқёсида тушкун одамлар сони кўпайиб бормоқда?
Тўрт дақиқа югуриб, соғлом бўлмайсиз
XIX аср адоғида ер юзида бажариладиган ишларнинг 95 фоизи жисмоний куч билан, фақат 5 фоизи механизация ва электр ёрдамида амалга оширилган. Орадан бир аср ўтиб, кўрсаткич бутунлай тескари тус олди. Оқибатда одамлар камҳаракат — гиподинамия касаллигига дучор бўлди. Бу ўз навбатида, семириб кетиш, қандли диабет, сурункали қабзият, простатит, хафақон каби асосан депрессия билан кечадиган кўплаб хасталикларга йўл очди.
Сўнгги йилларда тўла ва ўта тўла (семиз) кишиларнинг кўпайиб бораётгани жаҳон афкор оммасини ташвишга солаётгани бежиз эмас. Болалигим кечган қишлоқда икки семиз одам бўларди, қолганларнинг ҳаммаси забардаст, чинордек чайир эди. Бугун эса ортиқча вазнлилар қишлоқларда ҳам кўпайиб кетаётганига гувоҳ бўляпмиз. Демак, депрессияга олиб келувчи асосий ва биринчи сабаб — гиподинамия. Сўнгги йилларда ахборот оқимининг кучайиб кетиши, инсоннинг мўъжаз онги бунча кўп, баъзан ўта зиддиятли ахборотни ҳазм қила олмаслиги оқибатида ҳам тушкунлик кайфияти ортмоқда. Телефонда ҳаддан ортиқ кўп гаплашиш, интернетда узоқ ишлаш, тобора кўпайиб бораётган шовқин-суронлар исканжасида яшаш ҳам депрессия даражасини кучайтиради.
Югуриш ва жисмоний меҳнат инсонни кўп балолардан, шу жумладан, депрессия дардидан ҳам халос қилувчи самарали усулдир. Айрим беморлар фикримни инкор этиб, ҳар куни 10 дақиқа бадантарбия қилиб, 3-5 дақиқа югурса-да, вазни ортиб бораётганини айтишади. Албатта-да, икки марта ўтириб-туриш, беш марта чуқур нафас олиш ва тўрт дақиқа югуриш билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Бунинг учун терлаш ва соатлаб шуғулланиш лозим.
Беҳикмат тикон кирмас
«Ҳар қандай ҳолат ва ҳодисадан фақат яхши оқибатларни кутишни ўрганинг», деган эди юнон файласуфи Демокрит. Ҳақиқатан, ҳар бир воқеа ва ҳодисанинг тагида муқаррар қонуният ва Яратганнинг ҳикмати бор. Гарчанд нохушдек туюлган ҳодиса негизидан ҳам бир яхши манфаат, имдод топса бўлади. Қадимда бир шоҳнинг вазири ҳар бир масалага «Бунинг ҳам бир ҳикмати бор», деб фикр билдирар экан. Бир гапни тўтиқушдек такрорлаши шоҳга эриш туюлар, баъзан «Шу вазиримнинг ақли жойидамикан?» деган хаёлга ҳам борар экан. Кунлардан бир куни шоҳ отдан йиқилиб қўли шикстланибди, табиблар ҳарчанд чора-тадбир қилишса ҳам иложини тополмай, иккита бармоғини кесиб ташлашга мажбур бўлибдилар. Шунда ундан ҳол сўрагани келган вазири: «Шоҳим, сиқилманг, бунинг ҳам бир ҳикмати бор» депти. Шоҳ қаҳрланиб: «Мен бармоқларимдан айрилиб ўлолмай ётсаму бунинг қандай ҳикмати бўлиши мумкин?» деб вазирни зиндонбанд этибди.
Орадан бир қанча вақт ўтиб денгиз сафарига чиққан шоҳ кемаси адашиб, ёввойи қабила яшайдиган оролга бориб қолибди. Қабиланинг аллақандай қурбонлик байрами бўлаётган экан, улар шоҳни тутиб қурбонлик қилмоқчи бўлишибди, аммо шоҳнинг иккита бармоғи йўқлигини кўриб уни қўйиб юборибдилар. Ахир, қурбонлик учун тўрт мучаси саломат бўлиши лозим экан-да. Шу тасодиф билан шоҳ ажалдан қутулиб, чиндан ҳам бармоқлари қирқилганида улуғ ҳикмат ётганини ҳис этибди ва вазирни зиндондан озод қилиб, катта эҳсонлар берган экан.
Хулоса: ҳар бир кўнгилсизлик негизида яшириниб ётган ҳикматни қидиринг, жилла қурса, «Бундан ҳам баттар бўлиши мукин эди-ку», деб шунисига қувонинг, билингки, ойнинг ўн беши қоронғи, ўн беши эса...
Алижон ЗОҲИДИЙ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, тиббиёт фанлари номзоди
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, тиббиёт фанлари номзоди
Манба: od-press.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»