Инсон қандай ҳолатда ухлашига қараб унинг характерини (феъл-атворини) билиб олиш мумкинми?
Бу соҳада жиддий тадқиқотлар олиб борилмаса ҳам инсоннинг ҳаракати, фаоллиги, хусусиятлари унинг шахсиятини кўрсатиши тўғрисидаги илмий қарашлар бор. Худди шуниингдек, кўплаб шифокор ва руҳшунослар кишининг уйқу давомидаги ҳолати инсон феълини билиб олишга ёрдам беришини таъкидлайдилар.
Қолаверса, уйқу ҳолатларининг ўзига хос жиҳатлари хусусида қуйидагиларни билиб қўйиш фойдадан ҳоли бўлмайди.
«Шох ҳолати». Осмонга қараб, қўллари тана узунасида, оёқларини тўғри қилиб ухлайдиган инсонлар батартиб, оғир-босиқ, тиришқоқ ва изланувчандирлар. Улар соғлом ақли билан ажралиб туради, ҳаётда пешқадамлик қилишга ҳаракат қиладилар.
«Учиш ҳолати». Осмонга қараб, қўллари ва оёқлари ҳар томонга ёйилиб ухловчилар, очиқ феълли, енгил табиатли инсонлар ҳисобланади. Ўзгаришлардан қўрқмайди, лекин улар тартибсиз, ҳар доим ҳам уларга ишониб бўлмайди.
«Қулф ҳолати». Ёнбошга қараб, қўллари бош остида, оёқлар букилган ҳолатда ухловчи инсонлар ишончли, оғир-босиқ, ён босишга тайёр, ҳар қандай қийинчиликларга чидамли. Лекин раҳбарликка интилмайдиган кишилардир.
«Ҳомила ҳолати». Ёнбошга қараб, қўллар бош остида ёки кўкракка ёпишган ҳолда, букча-йиб ва безовталаниб ётадиган инсонлар ожиз ва ҳимояга муҳтож бўлади.
Ниманидир ушлаб ухлаш. Агар инсон ёстиғини ёки елкасини ушлаб ухласа, бундай одам қандай йўл танлашни билмай қийналаётганидан дарак беради. Ўз кучига ишонмайди ва ҳаётда ёрдамга муҳтож бўлади.
Қорин билан ётиш. Бундай холатда ухлайдиган инсонлар эҳтиёткор, эркин юролмайдиган ва ўзига ишонмаган, атрофдагилар фикри билан яшайдиган инсонлардир.
Деворга қараб ётиш. Бундай ҳолатда ухлаш уятчанликни ва атрофдагилар билан мулоқотда бўлишни хоҳламасликни билдиради.
Манба: Mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Олимлар қаҳванинг ичакдаги бактериялар таркибига таъсирини аниқлади
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
АҚШ Украинани ҳарбий хизматга чақирув ёшини 18 га туширишга чақирмоқда
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди