date

Совуқ мавсумда тетиклик берувчи энг самарали маҳсулотлар

Совуқ мавсумда тетиклик берувчи энг самарали маҳсулотлар

Куз-қиш даврида кўпчиликда ҳолсизлик, эрталаб ўриндан туриш қийинлиги ва кун охирига бориб энергия танқислиги кузатилади. Бундай пайтда организмни қўллаб-қувватлашнинг асосий йўлларидан бири — фойдали ва витаминли маҳсулотларни истеъмол қилиш. Қуйида айнан шу мавсумда қувват берувчи энг мақбул озиқ-овқатлар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

Қаҳва

Кофеинли қаҳва тетиклаштирувчи ичимликлар ичида пешқадам. Бир финжон қаҳва энергияни тиклаб, сут қўшилса, кальций ва D витамини билан ҳам таъминлайди.

Донли ёрмалар

Ёрмадан тайёрланган нонушта глюкозани қонда узоқ вақт ушлаб туриб, кун давомида барқарор энергия манбаи бўлади.

Тухум

Тухум сариғи B витаминига бой бўлиб, таомни энергияга айлантиришда муҳим ўрин тутади. Қолаверса, оқсил манбаи сифатида организмни қувват билан таъминлайди.

Ёнғоқ ва қуритилган мевалар

Писта, ёнғоқ ва турли қуритилган мевалар фойдали ёғ ва оқсил билан тўла. Улар организмни кучайтиради ва бир неча соат давомида қувватни ушлаб туради.

Чой

Қора ёки кўк чой — тетиклик ва сувсизланишга қарши ёрдамчи. Мевали ёки асалли гиёҳли чойлар эса совуқ мавсумда организмни витаминлар билан таъминлаб, юмшоқ энергия беради.

Апелсин шарбати

C витаминига бой цитрус шарбати уйқуси тиниқ бўлмаганлар учун аъло. Лайм ва лимон ифори мия фаолиятини рағбатлантиради ва шамоллашдан сақлайди.

Олма

Олма таркибидаги кверсетин мушакларнинг энергия ишлаб чиқаришини оширади. Шу боис ҳам уни истеъмол қилишни канда қилмаслик маслаҳат берилади.

Шоколад

Бир бўлак қора шоколад организмга бир неча соатга етгулик энергия беради. Қора шоколад танани тез тиклаб, кунни тетик бошлашга ёрдам беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Фойдали » Совуқ мавсумда тетиклик берувчи энг самарали маҳсулотлар