Лаваш хамиридан — 10 дақиқада тайёр бўладиган оддий, тўйимли ва тез таом

1 дақиқа ўқиш404
Лаваш хамиридан — 10 дақиқада тайёр бўладиган оддий, тўйимли ва тез таом

Лавашдан ақл бовар қилмайдиган миқдорда таомлар тайёрлаш мумкин! У хамир ва нонни осонгина алмаштиради, уй бекаларига яқинларини ноодатий ва мазали газаклар билан ҳайратда қолдиришга ёрдам беради.

Қиймадан тайёрланган серсув начинкали иштаҳаочар қарсилдоқ нон рецептини улашамиз. Тез тўйимли таом тайёрлаш керак бўлганда ҳақиқий ёрдамчи.

Масаллиқлар:

— 1 та пиёз;

— 3 та саримсоқ бўлаги;

— 200 г ҳар қандай қийма;

— туз, қора мурч ва қалампирмунчоқ - таъбга кўра;

— ўсимлик ёғи - 10 г;

— кўкат - таъбга кўра;

— 2 та юмалоқ лаваш;

— қаттиқ пишлоқ - 50 г.

Тайёрлаш тартиби:

Олдиндан 2 та юмалоқ лаваш тайёрлаб қўйинг. Улардан бирини диаметри кичрайтирилиб, четларидан 2 см кенгликда тасма қирқиб олинади. Кичикроқ лаваш нон учун "қопқоқ" вазифасини ўтайди.

1-қадам

Товада ёғни қиздириб, майда тўғралган пиёзни териб чиқамиз. Қовуриш 2 дақиқа. Прессдан ўтказилган саримсоқпиёзни солиб, яна бир неча дақиқа қовурамиз. Қийма, туз, мурч, қалампирмунчоқ солиб, аралаштириб турган ҳолда гўшт пишгунча қовурамиз. Энг охирида қиймага майда тўғралган кўкатларни солиб аралаштирамиз ва товани оловдан оламиз.

Лаваш хамиридан — 10 дақиқада тайёр бўладиган оддий, тўйимли ва тез таом

2-қадам

Нонни шакллантирамиз. Тоза товага (у оловда эмас!) катта юмалоқ лаваш қўямиз, устига қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепамиз. Қиймадан начинка қўямиз. Қиймани майда лаваш билан ёпамиз. Кичик лавашнинг четларига пишлоқ сепиб, катта лавашнинг четлари билан шу пишлоқни ёпамиз. Таом ўз шаклини сақлаб қолиши учун ноннинг устига ясси ликопча ёпамиз.

3-қадам

Ўртадаги оловга бошқа товани қўямиз. Нонни (тарелка билан бирга) тўнтариб, эҳтиёткорлик билан ушбу товага қўямиз (кичик лаваш пастга қаратилади). Икки томонини 3 дақиқадан қовурамиз. Нонни ағдариш учун ликопчадан фойдаланинг. Шунда у шаклини сақлаб қолади, асоси эса тўкилиб кетмайди.

Натижада жуда мазали ва қарсилдоқ нон ҳосил бўлади. У тушлик, кечки овқат ва енгил тамадди учун жуда мос келади! Ёқимли иштаҳа!

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?