
Хаби Алонсо бошчилигидаги “Реал Мадрид”нинг сўнгги пайтлардаги пасайган ўйини клуб атрофида янги шов-шувларга сабаб бўлди. Мадрид жамоасининг бир нечта қатор қониқарсиз натижалари фонида бош мураббий билан хайрлашиш эҳтимоли борлиги ҳақида миш-мишлар тезда тарқалди.
Испания матбуоти ёзганига кўра, “қаймоқранглилар”ни яна Зинедин Зидан қабул қилиши мумкинлиги ҳақидаги гаплар юрибди. Бироқ француз муттахассисининг “Сантьяго Бернабеу”га учинчи бор қайтиши реал бўлиши жуда паст эҳтимол сифатида баҳоланмоқда.
Transfer News Live нашри AS манбасига таяниб хaбар қилди: “Реал” Зиданни бош мураббий сифатида қайтариш режасини умуман кўриб чиқмаяпти. Сабаби ҳам аниқ — Зидан айни вақтда Франция Футбол Федерацияси билан фаол музокара олиб бормоқда ва катта эҳтимол билан 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин Дидье Дешам ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Мазкур вазият мадридликларнинг ўйиндаги инқирози фонида янада қизиқ кўриниши турган гап. Эслатиб ўтамиз, “Реал” сўнгги турда “Сельта”га 0:2 ҳисобида ютқазиб, Ла Лигадаги етакчи “Барселона”дан 4 очко ортда қолган.
Мухлислар эса савол остида қолган асосий жиҳатга жавоб изламоқда: клуб мураббий масаласида қай йўлни танлайди ва мавсумни қандай давом эттиради?
Бу саволнинг жавоби ҳозирча ноаниқ, аммо жараёнлар жиддий ўзгаришлар қаршисида турганини англатиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.